Рисолалар


Қилган ибодати ва яхшиликлари билан мағрурланиб қолиш ҳақида имом Худобахшнинг ибратли қиссалари

10.02.2016

Шайх Обидхон қорининг ўғиллари ҳикоя қилади:

Устозимиз шайх Ҳомид ибн Акрам Бухорий ўзларининг устозлари Аҳмад Али Таҳонавийдан ҳикоя қилдилар:

Акам Мушарраф Али айтиб берди:

Лайлатул Қадр кечасида устозимиз (Қуръони карим қироатлари бўйича буюк имом) шайх Худобахшдан илтимос қилдик:

Бизга икки ракъатга бўлса ҳам имомлик қилиб Қуръони каримдан бироз тиловат қилиб берсангиз, илтимос. Давоми»

Ҳаж ва ҳожилар (2)

27.10.2015

(Мусибатларнинг сабаби ва Аллоҳнинг чексиз марҳаматлари)

Фожеалар нима сабабдан рўй беради?

Мусибат сабабларини умумий суратда икки қисмга бўлиш мумкин:

1- Ғайбий (махфий) сабаблар: гуноҳ-маъсиятлар;
2- Зоҳирий сабаблар: дунёвий ишлардаги камчилик-хатолар;
Давоми»

Ҳаж ва ҳожилар (1)

27.09.2015

(Каъбатуллоҳнинг фазилати, ҳаж ибодатининг ҳукми ва ҳикматлари)

Каъбатуллоҳ оламнинг устуни

Аллоҳ таоло Ўзининг энг улуғ масжиди бўлмиш Каъбатуллоҳни жуда ҳам буюк мартабага кўтарган.

Бу мавзуда ҳар қанча сўз юритилса ҳам унинг ҳаққини адо этиш қийин. Давоми»

Уммат аҳволини уламоларсиз ислоҳ қилиб бўлмайди!

27.07.2015

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وصحبه ومن والاه، أما بعد:

Ислом умматининг бугунги кунда турли майдонлардаги аҳволи жуда ачинарли экани ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳ таоло Ўзи уммати муҳаммадийяга нажот ва нусрат бериб, турли-туман фитна зулматларидан олиб чиқиб, мукаммал ҳидоят нурига етказсин.

Бироқ, кўпчилик эътибор бермаётган мусибатлардан яна бири шуки, баъзи мусулмон гуруҳлар ёки уларнинг баъзи бир вакиллари Ислом уламоларини эътиборга олмай қўйганлар, балки уларга ҳатто умумий суратда ҳурматсизлик қилиб, салбий муносабатда бўлишлари ҳам жуда кўп учрайдиган ҳолат бўлиб қолди.

Уларнинг даъволари ёки баҳоналари шуки: «кўпчилик уламолар ҳақ сўзни очиқ баён қилмайдилар, сиёсатга қараб фатво берадилар …».

Биз ушбу рисоламизда мана шу долзарб мавзуга батафсилроқ тўхтаб ўтишни лозим топдик. Давоми»

“Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!”

25.05.2015

Уламоларнинг улуғ даражалари ҳақида ояти карималар

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وأصحابه ومن والاه، أما بعد:

Кириш сўзи:

Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларни илмда собитқадам бўлган уламоларгина мукаммал тарзда англай оладилар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолони энг яхши танийдиган ва У Зотдан энг кўп қўрқадиган инсонлар илм эгалари бўладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«إن أتقاكم وأعلمكم بالله أنا» (رواه البخاري ومسلم).

«Шубҳасиз, сизларнинг энг тақводорроғингиз (Аллоҳдан энг кўп қўрқадиганингиз) ва Аллоҳни энг яхши биладиганингиз менман». (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Давоми»

Арафа куни рўзасининг фазилати ва яна баъзи масалалар ҳақида эслатма

02.10.2014

Ассалому алайкум …

Муҳтарам диндошлар!

Биз ҳозир энг улуғ кечалардан бири бўлмиш Арафа кечасида турибмиз, бир неча соатдан кейин йилнинг энг улуғ куни – Арафа кунининг кундузи бошланади.

Ушбу муносабат билан сиз азизларга Арафа кунининг рўзасини эслатиб ўтмоқчимиз. Давоми»