Рисолалар


Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида бажариш суннат бўлган амаллар

31.08.2016

Савол:

Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида рўза тутиш суннатми?

Жавоб:

Маълумки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида бажариладиган солиҳ амаллар Аллоҳ таолога энг суюкли амаллар бўлишини башорат берганлар. Давоми»

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми ёки рамазоннинг охирги 10 куни?

28.08.2016

Савол:

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми ёки рамазоннинг охирги 10 куни?

Жавоб:

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни билан рамазоннинг охирги ўн куни йилнинг энг улуғ кунларидир.

Бу кунларда бажариладиган ҳар бир солиҳ амал бошқа кунлардаги солиҳ амаллардан бир неча баробар афзал бўлади. Давоми»

Талоқ ва идда аҳкомлари

29.07.2016

Муқаддима

 

Таҳририятга талоқ ва идда масалалари ҳақида тез-тез саволлар келиб туради. Биз такрор-такрор сўраладиган масалаларни ушбу саҳифа орқали мухтасар шаклда баён қилиб боришга ҳаракат қиламиз, иншоаллоҳ. Давоми»

Мадинаи мунаввара ҳурмати (2-қисм)

13.07.2016

Иймон Мадинага жамланади

6- ҳадис:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан риоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«إِنَّ الإِيمَانَ لَيَأْرِزُ إِلَى الْمَدِينَةِ كَمَا تَأْرِزُ الْحَيَّةُ إِلَى جُحْرِهَا». Давоми»

Мадинаи мунаввара ҳурмати (1-қисм)

10.07.2016

Бир неча кун муқаддам, муборак Рамазон ойи якун топиш арафасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидлари яқинида уюштирилган портлаш жинояти дунёни ларзага солди.

Аллоҳ таоло ҳалок бўлган мусулмонларни Ўз раҳматига олсин, ота-оналарига, қариндошларига ва барча мусулмонларга сабру сабот насиб айласин, муқаддас диёрларни турли-туман фитналардан йироқ қилиб, Ўзининг ҳифзу ҳимояси билан тинч-омон ҳолида асрасин…

Маккаи мукаррамадан кейинги даражада турадиган энг муқаддас диёр бўлмиш Мадинаи мунаввара шаҳрининг фазилатлари ва у ерда яшаётган мусулмонларнинг ҳурматлари ҳақида кўпдан кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлган.

Биз бу ўринда уларнинг баъзиларини, қисқа-қисқа тарзда бўлса ҳам, эслаб ўтишни маъқул кўрдик: Давоми»

Ҳайит суннатлари ҳақида қисқача эслатма

05.07.2016

الله أكْبَرُ ، الله أكْبَرُ ، لا إلَهَ إلا الله ، الله أكْبَرُ ، اللهُ أكْبَرُ، ولِلهِ الْحَمْدُ

اللهُ أكْبَرُ كَبِيراً ، وَالْحَمْدُ لِلهِ كَثِيراً ، وَسُبْحَان اللهِ بُكْرَةً وَأصِيلاً 

1- Рамазон ойининг охирги куни қуёш ботишидан бошлаб ҳайит куни қуёш чиққанидан сўнг имом ҳайит намозига етиб келгунга қадар такбир айтиш вақти ҳисобланади;

2- Ҳайитга тайёргарлик: – тирноқ ва туклардан тозаланаш, – мисвок билан оғиз, тил ва тишларни поклаш, – ғусл қилиш, – покиза кийимлар билан зийнатланиш, – хуш бўйҳдли атр суриш;

3- Ҳайит намозига чиқишдан олдин (бомдод намозидан кейин) бир неча тоқ сонли хурмо доналарини ейиш (3 ёки 5 ёки 7 ваҳоказо …) ;

4- Ҳайит намозига бориш-қайтишда бошқа-бошқа йўлдан юриш;

5- Номаҳрамларга қарамаслик; (Номаҳрамларга қараш ҳар доим ҳаром. Бироқ ҳайит куни янада эҳтиётроқ бўлишимиз зарур).

6- Оила, фарзандлар, қариндошлар, айниқса ёш болаларга ҳадя – совғалар бериш, барча инсонларга хушмуомалада бўлиб, мўмин-мусулмонларнинг қарлбларига шодлик киритиш; Давоми»