Муносабат


Зулҳижжа ойи бошланди!

05.10.2013

“Ислом Овози” таҳририятига келган хабарларга кўра эртага 2013 йил, 6 октябр якшанба куни Зулҳижжа ойининг биринчи куни экани маълум бўлган. Шу сабабдан саҳифамиз ўз мухлисларига ушбу хушхабарни маълум қилишдан мамнунлик изҳор этади. Бу хабар бир неча исломий ахборот манбалари томонидан тарқатилди. Уларга кўра бугун шанба кечқурун янги ойнинг ҳилоли кўрингани, бинобарин, якшанба 1434 ҳижрий йил, Зулҳижжа ойининг биринчи куни бўлиши айтилган. Агар бу хабар мамлакат расмий идоралари томонидан тасдиқланса, 2013 йил, 14 октябр душанба арафа куни бўлади, иншоаллоҳ. Эртасига 15 октябр сешанба куни эса муборак Ийдул-Азҳо байрамидир.

Арафа ва ҳайит кунини аниқлаб, уларни мусулмонларга эълон қилишлик ҳар бир мамлакат ҳукумати ва диний идораларининг масъулиятларидир. Ўша минтақадаги аксар мусулмонлар қайсидир кунни ҳайит деб иттифоқ қилишган бўлса шунга риоя қилишлик лозим бўлади, гарчи ҳилолнинг кўринишига нисбатан хато белгиланган бўлиб қолса ҳам. Эътиборли уламолар Қуръон ва Суннатда собит бўлган шариатнинг умумий қоидаларига биноан шундай фатво беришган.

Қуйида Зулҳижжанинг ўн кунлигига оид устоз Обидхон қори аканинг аввал эълон қилган баъзи қисқа маъруза ва насиҳатлари билан танишишингиз мумкин. Кенгроқ маълумотларни юқорида ”Зулҳижжа” бўлимидан топасиз, иншоаллоҳ.

Аллоҳ таолодан Ўзбекистон ва бутун олам мусулмонларига тинчлик ато айлашини, беморларимизга шифо, мазлумларга Ўз нусратларини юборишини ва қадрли Обидхон қори акани тезроқ ўз яқинларининг бағрига қайтаришини сўраб қоламиз.

Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигини чиройли ибодатлар ва солиҳ амаллар билан ўтказишимизни насиб этсин.

Чоршанба – муборак Рамазоннинг биринчи куни!

08.07.2013

إن الحمد لله نحمده ونستعينه ونستغفره ونعوذ بالله من شرور أنفسنا ومن سيئات أعمالنا من يهده الله فلا مضل له ومن يضلل فلا هادي له وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأشهد أن محمدا عبده ورسوله.

Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Ислом Овози таҳририяти 1434 ҳижрий (2013 милодий) сананинг Рамазон ойи яқинлашиб келгани муносабати билан барча мусулмонларни муборакбод этади.

Ислом оламининг бир қатор мамлакатларида бу йилнинг Рамазон ойи келаётган чоршанба кунидан бошланиши эълон қилинди. Эртага сешанба куни кечқурун таровиҳ намозларини ўқиш бошланади.

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси бугунги эълон қилган қарорига кўра сешанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бугун сешанбага ўтар кечаси янги ой кўрингани ҳақида бирор хабар кузатилмади.

Аллоҳ таолодан барча олам аҳлига ҳидоят ато қилишини, мўмин бандаларига Ўз раҳматларини ёғдиришини, мазлумларга нусрат нозил этишини сўраймиз. Рамазон ойида барчамиздан рози бўлишини илтижо қиламиз.

Ушбу муборак ойда устозимиз Обидхон қори аканинг қайта тикланаётган саломатликлари тезлашиб, фаолиятларида давомли бўлишларини Аллоҳдан янада кўпроқ дуо-илтижолар билан тилаймиз.

ТАШАККУРНОМА

25.02.2013

Ҳурматли сайтимиз меҳмонлари, маълумингизким, жорий йилнинг 22 феврал куни устозимиз Обидхон қори акага қарши уюштирилган суиқасдга бир йил бўлгани муносабати билан дунёнинг бир қанча мамлакатлари, жумладан Швеция, Дания, Англия, АҚШ, Туркия, Голландия, Австралия ва Канадада пикетлар ўтказилди.

Биз ушбу муносабат билан биринчи навбатда мана шу пикетларни жойларда ташкиллаштирган, уларни ўтказишда бевосита иштирок этган ва четдан туриб бўлса ҳам бу ишга ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага Обидхон қори аканинг оилалари ва шогирдлари номидан ташаккур билдирамиз. Давоми»

Петиция

18.02.2013

Швеция қироллиги ва Россия Федерацияси ҳукуматларига мурожаат
Петицияга қўшилиш учун ушбу линкни босинг

Бундан бир йил муқаддам, 2012 йилнинг 22-февралида Швециянинг Стрёмсунд номли кичик шаҳарчасида сиёсий қочқин мақомида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик таниқли ислом уламоси Обидхон қори Назаров отиб кетилган эди.

Ўзбекистон кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлари Ташкилотининг махсус қўмиталари, Европа Иттифоқи ва АҚШ давлат органлари томонидан репрессив, зулмкор давлат сифатида эътироф этиб келинади. Жумладан, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги мавжуд эмаслиги, мустақил ва адолатли судлов тизими йўқлиги, қийноқлар эса давлат даражасида кенг тарқалганлиги таъкидлаб келинади. Давоми»

Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан (Янгиланган)

18.02.2013

БИЛДИРИШ

Илгарироқ 2013 йилнинг 22 феврал куни дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари бундан бир йил олдин таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани муносабати билан норозилик пикетлари ўтказишлари ҳақида эълон қилинган эди.

Бундан ташқари, интернетда шу мавзуда петиция ҳам ташкил этилган.

Маълумки,устозимиз Обидхон қори акага нисбатан суиқасд уюштирилганига бир йил тўлар экан, шу кунгача ушбу жиноятни ижро этган, унга ёрдам берган ва уларга буйруқ бериб, уларни молиявий таъминлаган кимсаларнинг биронтаси ўз қилмишига яраша жазо олгани йўқ. Ёлланма қотил Юрий Жуковский ушлангани ҳақида матбуотда чиққан хабарни швед ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам, уларнинг Россиядаги ҳамкасблари ҳам тан олишмади ёки рад қилишмади. Давоми»

ПРЕСС-РЕЛИЗ

31.01.2013

Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан

ПРЕСС-РЕЛИЗ

2013 йилнинг 22 феврал куни дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари бундан бир йил олдин таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани муносабати билан норозилик пикетлари ўтказишади. Давоми»