15.04.2017
* Ҳаром қилиниш ҳикмати:
Айнан мана шу тўрт ой ичида жанг қилиш бошқа ойларда жанг қилишнинг ҳаромлигига нисбатан қаттиқроқ ҳаром қилинишидан кўзланган ҳикматлардан бири Каъбатуллоҳга ҳаж ва умра қилиш учун келмоқчи бўлган одамларнинг сафарлари бехатар бўлишини таъминлаш бўлган. Давоми»
14.04.2017
* Ҳаром ойларни араблар Исломдан аввал ҳам улуғлаган:
Бу тўрт ой (Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойлари)ни ҳаром қилиниши Иброҳим алайҳиссаломнинг динларидан сақланиб қолган ҳукмлардан бири эди. Давоми»
09.04.2017
Инсон зотини ноҳақ ўлдириш дунёдаги энг улкан жиноятлардан эканлиги ҳаммага маълум.
Лекин кўпчилик билмайдиган ёки билишни ва эътироф этишни хоҳламайдиган ҳақиқат шуки, минг йиллардан буён мана бу биз яшаб турган замонавий қонунлар давригача қотилликни Дин қоралаганидек ҳеч қайси бир давлат қонуни ҳам ва бирор бир миллатнинг урф-одати ҳам қоралай олмаган. Давоми»
08.04.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаждаги хутбаларида шундай дедилар:
«Огоҳ бўлинглар! Замон дарҳақиқат Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган кунидагидек ҳолида айланди. Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўрти ҳаром қилинган (ойлар)дир. (Бу тўрт ойнинг) учтаси кетма-кет – зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррамдир. Ва (Тўртинчиси) Жумодо ва Шаъбон орасидаги Ражаби музар ойидир». Давоми»
07.04.2017
«Маълумотингизни текшириб олинг» силсиласи
11-сўровнома: ҳаром қилинган тўрт ой қайси ойлар?
Тўғри жавоб:
Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам. Давоми»