Муносабат


«Суиқасдлар тўхтатилсин!»

12.01.2015

2015 йил 11 январ якшанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида мингдан зиёд туркиялик ва туркистонликлар, хусусан ўзбекистонлик муҳожирлар ўзбек ҳукуматининг аёвсиз зулмларига қарши ўз норозиликларини изҳор этиб намойиш ўтказдилар.

Тадбир «Туркистан-Дер» халқаро туркистонликлар ҳамкорлик жамияти, «Мазлумдер» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Шарқий Туркистон Маориф уюшмаси томонидан уюштирилган.

Намойишда иштирок этган ватандошларимиз ўзбек махфий хизматлари томонидан мусулмонларга қарши олиб борилаётган қатлиом ва халқнинг зиёли инсонлари ҳаётига уюштирилаётган суиқасдларга беэътибор бўлмасликни яна бир бор талаб қилиб чиққанлар. Давоми»

ترجمة مختصرة للشيخ عابد خان قاري شفاه الله تعالى الشفاء التام والعاجل

11.01.2015

الشيخ عابد خان قاري من أشهر علماء أوزبكستان (بلاد ما وراء النهر – آسيا الوسطى)، كان إماماً وخطيباً لجامع «توختاباي» بوسط العاصمة طشقند (الشاش قديما). تنقل في مسيرة دعوته الممتدة منذ الثمانينات وحتى الآن بحفظ الله وتوفيقه بين دول ومدن كثيرة كان آخرها السويد. وعُرِف الشيخ بمواعظه المؤثرة بين الشعوب التركية المنتشرة في كثير من بلدان العالم. وتوافد عليه عدد كبير من الجالية المسلمة من مختلف الأماكن، وكان نشاطه العلمي والدعوي في ازدياد مستمر حيث كان يقوم بتنظيم وإلقاء الدروس اليومية للكبار والصغار والرجال والنساء. Давоми»

Мазлумлар ёрдамига шошилинг, ўзингиз учун зарур!‏

09.01.2015

Азиз биродарлар!

Ҳаммамизга маълумки, Сурия халқи бир неча йилдан буён Башшар Асад ҳукуматининг қатағонларидан азоб чекишмоқда.

Айниқса қиш фасли келиши ортидан уларнинг аҳволлари янада оғирлашиб кетади. Бомбалар остида ўлмай қолган болалару қизлар, аёллару эркаклар, ёшлару қариялар совуқда музлаб вафот этишлари хавфи кучайиб бормоқда. Давоми»

3 ноябр душанба – Ошуро куни (1436 йил, Муҳаррам ойи, 10-кун)

23.10.2014

Бир қатор Исломий саҳифалар тарқатаётган хабарларга қараганда, бугун (1435 йил, 29 зулҳижжа, пайшанба куни) янги ҳилолни кўриш имкони бўлмади.

Шунга биноан 2014 йил 24-октябр жума куни 30 зулҳижжа , 1435 йилнинг энг охирги куни ҳисобланади.

2014 йил 25-октябр шанба куни эса янги ҳижрий 1436 йилнинг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррамнинг биринчи куни бўлади.

Муборак Ошуро (Муҳаррам ойининг 10-куни) 2014 йил 3 ноябр душанба кунига тўғри келади. Давоми»

Қабрларни бузган фитначилар

16.09.2014

1995 йил октябр ойининг тунларидан бирида Тошкентдаги Ваққос ота қабристонида 260 қабр номаълум кимсалар томонидан бузиб кетилди.

Ўша атрофда яшайдиган одамлар шу кечаси бир автобус аскарлар қабристондан чиқиб кетаётганини кўришган. Давоми»

Эрдўғон ғалабаси адолатпарвар инсонларни шод этмоқда

13.08.2014

2014 йил 10 август куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон 52% овоз билан ғалаба қозонди.

Бу хабар дунёга тарқалиши биланоқ адолатли раҳбарларни севадиган инсонлар ўзларининг хурсандчиликларини изҳор этиб, Эрдўғон жанобларига табрикномалар йўллашди.

Ушбу муносабат билан «Ислом Овози» таҳририяти устозимиз Обидхон қори аканинг бир неча йил олдин Эрдўғон ҳукумати ҳақида билдирган фикрларини қайта нашр қилишни маъқул топди. Давоми»