02.05.2017
Савол:
Муслима аёл мусулмон бўлмаган аёллар билан дўстлашиши жоизми?
Бир (муслима) аёл ғайримусулмон аёллар билан дўстлашиб, уларни уйига таклиф қилиб юрганини эри билиб қолса ғазабланишга ҳаққи борми?
Мен яҳудийя аёлман, менинг барча дин вакилларидан дугоналарим бор. Ҳаммамиз бир-биримизни, (мухолиф) эътиқодларимизни ва фикрларимизни ҳурмат қиламиз.
Лекин шу вақтгача менинг биронта муслима аёллардан дугонам йўқ. Муслима деётганимда ҳақиқий муслима аёлни кўзда тутаяпман, яъни ҳижоб ўрайдиган, ниқоб тақадиган, Ислом деганда шу диннинг барча маъноларини ўзида ифода этадиган (ҳақиқий муъмина) аёлни кўзда тутаяпман. Давоми»
25.04.2017
- Ояти карималардан намуналар:
Аллоҳ таоло зикр қилинганда мўминларнинг қалблари таъсирланади, Ягона Аллоҳнинг Ўзига бўлган иймонлари, таваккуллари ва солиҳ амаллари зиёда бўлади. Давоми»
24.04.2017
- Ояти карималардан намуналар:
Аллоҳ учун йиғлаш пайғамбарлар ва уларга эргашган илм эгаларининг хислатларидир.
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Марям –алайҳассалом – сурасида марҳамат қилади: Давоми»
23.04.2017
- Нима сабабдан ва қандай қилиб Аллоҳ учун йиғлаймиз?
Аллоҳ учун йиғлаш – агар ҳақиқатан холис ният ила Аллоҳ учун йиғлай оладиган бўлсак – бу жуда ҳам улуғ бахт.
Аллоҳ учун йиғлашнинг талайгина омиллари бор, жумладан қуйидагилар:
1. Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат. (Бу муҳаббатни пайдо бўлиши ва уни кучайтириб бориш Аллоҳнинг исму сифатлари, коинотдаги чексиз ҳикматларга асосланган ишларини доимий тарзда ўрганиб туришга асосланади) ;
2. Аллоҳнинг буюклигини ҳис қилиш кучли бўлиши. (Бу ҳам Аллоҳнинг исму сифатлари, коинотдаги чексиз ҳикматларга асосланган ишларини ўрганиш самараларидан) ; Давоми»
16.04.2017
* Ражаб ойи хусусидаги ривоятлар саҳиҳ эмас:
Ражаб ойи юқорида зикр қилинганидек Аллоҳ ҳаром қилган муборак ойлардан бири.
Бироқ, бу ой учун унинг ўзига хос бўлган муайян бир фазилат ёки бирор-бир махсус ибодат собит бўлмаган.
Омма халқ орасида тарқалган ҳар-хил ривоятларни муҳаддис уламолар рад этиб, уларнинг ҳеч қайси бир саҳиҳ санад билан келмаган деб айтганлар. Давоми»
15.04.2017
* Савоблар кўпроқ, гуноҳлар қаттиқроқ бўладиган ойлар:
Аллоҳ ҳаром қилган гуноҳ-маъсиятлар ҳар доим ҳаром. Бироқ, айрим ойларда уларнинг ҳаромлиги янада улканлашади, худди савобли амалларнинг савоблари янада кўпайтириб берилганидек. Давоми»