01.03.2016
Хушхабар
Алҳамду лиллаҳ …
Швециянинг апелляция суди суиқасдчи қотил Ю. Жуковский ҳукмини умрбод қамоқ жазосига кучайтирди.
Тафсилотлар билан кейинроқ танишамиз, иншоаллоҳ.
09.02.2016
Бугун устозимиз шайх Обидхон қори акага – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – суиқасд уюштирган ёлланма қотил Юрий Жуковскийнинг устидан апелляция маҳкамаси бошланди.
Биз барча адолатпарвар инсонларни Қори аканинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда давом этиб:
– қотилга умрбод қамоқ жазоси берилишини;
– бу жиноят ортида турган ўзбек ҳукуматига расмий айблов эълон қилинишини;
– халқаро маҳкамага тортилишини сўраб, суднинг иккинчи босқичида ҳам фаол иштирок этишга тарғиб этамиз.
* Мавзуга оид хабарлар:
Кофирлар ҳукми остидаги маҳкамаларга мурожаат қилиш ҳақида фатволар
Обидхон қори жонига қасд қилган Юрий Жуковский 18 йилга қамалди
Обид қорига ўқ узганликда айбланган шахснинг Швецияга экстрадиция қилиниши ортида нима бор?
30.12.2015
Муҳтарам биродарлар!
«Telegram»да «Ислом Овози» каналини кузатиб боришга барча ака-ука ва опа-сингилларимизни тарғиб этамиз. Ушбу фойдали имкониятни биродарлар бир-бирларингизга улашасизлар деган умиддамиз.
Аллоҳнинг мадади ила бу канал орқали шайх Обидхон қори аканинг маърузалари, ундан олинадиган илмий ва тарбиявий фойдалар, турли мавзулардаги муҳим савол-жавоб ва мақолалар тақдим этиб борилади.
Каналга аъзо бўлиш учун Telegram дастурида қуйидаги линк орқали уланиб олишингиз мумкин.
https://telegram.me/islomovozi
@islomovozi Давоми»
15.12.2015
Қотил Юрий Жуковский (чапда) ва унга ёрдам берган Баҳодир Пўлатов (ўнгда), 2011 йил
Швецияда маҳкама қотил Юрий Жуковскийни устозимиз шайх Обидхон қорига суиқасд уюштирганликда айблаб 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шу билан бирга қамоқ жазосини ўтаб бўлгач Швециядан чиқариб юборилиши тайин этилди.
Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра бу маҳкама иши Швецияда мисли кўрилмаган ва биринчи маротаба Швед прокурори жиноят ортида бошқа давлат – Ўзбекистон турганини айтган.
Судя Жуковскийнинг 22 феврал кунидаги ва бошқа кунлардаги телефон алоқаларининг таҳлилидан унинг Россияда турган шахснинг буйруғи билан амал қилганини кўриш мумкин деб айтади ҳукмда.
Давоми»
27.11.2015
27 Ноябр. Суднинг 5 куни
Соат 10:00
Маҳкама адвокат Рейнерга сўз берилиши билан бошланди. Адвокат Довудхондан Қори акага бўлган суиқасддан кейин тиббий ёрдам берилган патлар ҳақида сўради. Довудхон Қори акани аввал Умео шаҳрида даволанганлари ва кейин Остерсундда узоқ даволанганликларини айтди. Шу билан бирга комадан уйғонганларидан кейин бир неча ой аппаратлар ёрдамида нафас олдиришга тўғри келгани каби маълумотларни айтди.
Кейин прокурорга сўз берилди. Прокурор бугун айбланувчи курсисида ўтирган Юрий Жуковский 22 феврал 2015 йил 12:30 атрофида Обидхон Назаровни ўз подездларида орқаларидан револверда отганини ишонишини ва жавобгар деб топилиши кераклигини айтди. Давоми»