Муносабат


Саудия Арабистонида эртага сешанба Рамазон ойининг ўттизинчи куни

04.07.2016

Саудия Арабистонидан келаётган хабарларга кўра, бугун қуёш ботишидан олдин янги ой чиққанини кўриш имкони бўлмагани туфайли эртанги кун – 2016 йил 5-июл сешанба Рамазон ойининг 30-куни деб ҳисобланадиган бўлди.

Ийдул-Фитр байрами эса 2016 йил 6-июл чоршанба куни нишонланади, иншоаллоҳ. Давоми»

Туркиядаги террор амалиётларига муносабат

29.06.2016

Туркия барча соҳаларда яхшилик томонга қараб ривожланиб бораётгани ҳаммага маълум ва машҳур.

Бундай ижобий ўзгаришлар Ислом ва мусулмонларнинг ташқи ва ички мухолифларига ёқмаслиги боис улар бу мусулмон ўлкага нисбатан душманона ҳаракатларда бўлиб келмоқдалар. Кеча Истанбулнинг халқаро аэропортида амалга оширилган террор хуружлари шулар сирасига киради. Давоми»

Закот ва фитр садақаларини кимга ва қаерга берсак бўлади?

22.06.2016

 

Ассалому алайкум азиз биродарлар!

Мана ҳозирдан бошлаб закот ва фитр садақаларини кимга ва қаерга берсак бўлади, мухтожларга етказиб, ҳақиқий муҳтожларга тарқатадиган ташкилотлар борми деган саволлар келяпти. Шу муносабат билан мухтожларга  ёрдам бераётган расмий ташкилотлардан баъзиларини эслаб ўтамиз:

Давоми»

Рамазон ойи бошланди

05.06.2016

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси бир неча дақиқалар олдин эълон қилган расмий баёнотига кўра бугун қуёш ботишидан олдинроқ самода Рамазон ҳилоли зоҳир бўлганини мусулмонлар ўз кўзлари билан кўрганликлари собит бўлди.

Шундай қилиб бу кеча 2016 йил 6 июн, душанба Рамазон ойининг биринчи куни бошланди. Давоми»

Рамазон бошланиши бугун кечқурун аниқланади

05.06.2016

Кўпчилик биродарларимиз таҳририятга савол йўллаб, «Рамазон ойи бошланиши биланоқ албатта бизни хабардор қилинглар», деб илтимос қилмоқдалар. Давоми»

1437 ҳижрий сана Шаъбон ойи бошланди

07.05.2016

Ислом оламининг аксар давлатларида бугун Шаъбон ойининг биринчи кечаси деб эълон қилинди.

Саудия Арабистонида янги ҳилол чиқишини кузатадиган мутахассислардан ўнга яқин киши шаъбон ҳилолини ўз кўзлари билан кўрганлари хабари тарқалди.

Аллоҳ таоло барчаларимизга Шаъбон ойини ҳам , келаётган муборак Рамазон ойини ҳам гўзал ибодатлар билан ғанимат билишга муваффақ муваффақ қилсин.

Мавзуга оид мақолалар:

* Рамазони каримга тайёрланиш ойи