Муносабат


Суиқасддан 5 йил ўтиб: Қори аканинг янги суратлари

21.02.2017

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Муҳтарам устозимиз Обидхон қори аканинг ҳаётларига қарши уюштирилган мудҳиш суиқасддан кейин мана беш йил ўтди.
Шу муносабат билан сиз азизларга ушбу мaхсус лавҳани тайёрладик. Ундa мана шу беш йилгa оид баъзи муҳим воқеа ва ҳодисaларни эслаб, ортидaн Қори аканинг бугунги ҳаётларига ҳам бироз тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Маълумки, Обидхон қори ака узоқ йиллик диний фаолиятлари туфайли Каримов режими томонидан тинимсиз таъқиб ва тазйиқлар остида ҳаёт кечириб келдилар. Ҳатто вaтaнлaридaн ташқарида ҳaм у кишини эркин яшашларига йўл қўйилмади.  Давоми»

Хушхабар: Аллоҳнинг марҳамати ила «islomovozi.com» қайта ишга тушди

17.02.2017

Бир неча кун муқаддам islomovozi.com хостингида рўй берган носозлик туфайли сайтимизни «islomovozi.info«га ўтказиб туришга тўғри келган эди.

Бугун Аллоҳнинг мадади ва марҳамати ила хостингдаги техник носозликлар тузатилиб, сайтимизга ҳар икки унвон – islomovozi.com ва islomovozi.info орқали кириш имконияти тикланди. Давоми»

Мазлумлар ҳаққига дуо

13.12.2016

Ваҳший кофирлар шу кунларда Суриянинг Ҳалаб шаҳрини кимёвий ва бошқа энг ифлос бомбалари билан деярли бутунлай вайрон қилиб ташламоқдалар.

Аслида уларнинг ваҳшиёна ҳужумлари ва мусулмон халқларга нисбатан қўллаётган тўхтовсиз қирғинлари узоқ йиллардан буён давом этиб келяпти. Давоми»

«Ислом Овози» телеграм каналига аъзо бўлиш учун қулай ҳавола

10.10.2016

“Ислом Овози”нинг телеграм каналини кузатиб бориш учун қадрдон ака-ука, опа-сингилларимизни яна бир бор тарғиб этамиз.

Аллоҳнинг мадади ила бу канал орқали шайх Обидхон қори аканинг маърузалари, ундан олинадиган илмий ва тарбиявий фойдалар, турли мавзулардаги муҳим савол-жавоб ва мақолалар тақдим этиб борилади.

Қуйидаги ҳаволани очсангиз каналимизга тўғридан-тўғри аъзо бўлиб оласиз:

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg Давоми»

Эртага 10 октябр душанба Тосуо, индинга 11 октябр сешанба Ошуро рўзаси

09.10.2016

Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннатлигини эслатиб қўймоқчимиз.

Эртага душанба Тосуо (9-муҳаррам) куни.

Ошуро (10-муҳаррам) рўзаси эса 11 октябр сешанба куни тутилади. Давоми»

Муҳаррам ойи бошланди (1438 ҳижрий 1 муҳаррам)

01.10.2016

Саудия арабистонидаги айрим биродарларимиздан олинаётган хабарларга кўра бир неча дақиқалар олдин йилнинг биринчи ойи бўлмиш муҳаррам ҳилолини кўришга муваффақ бўлинди.

Шунга биноан ҳозирги лаҳзалар 1438 ҳижрий сана муҳаррам ойининг биринчи кечаси ҳисобланади (2016 милодий 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кеча).

Муборак тосуо ва ошуро (муҳаррам ойининг 9 ва 10 кунлари) 2016 йил 10 ва 11 октябр – душанба ва сешанба кунларига тўғри келади. Бу икки кунда рўза тутиш суннат, ўтган бир йиллик гуноҳлар мағфират этилишига сабаб бўлади. Давоми»