28.12.2023
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат
ОХИРГИ ҚИСМ
ТОҲИР МАЛИК:
– Мана, сиз билан кўп нарсалар ҳақида фикр алмашдик. Имомнинг вазифаси фақат беш маҳал намоз ўқиш эмас. Сиз кўп одамлар билан муомалада бўласиз, хонадонлар, мактаблар, турли ташкилотларга суҳбатга бориб турасиз, худди бир жамоат арбобидек, бўш вақтингизни топиш қийин. Ҳар ҳолда, бўш вақт бўлади, ана шу бўш вақтингизни нималарга сарфлайсиз? Мана, китобларингизни кўриб турибмиз, ҳазрат Навоийнинг китоблари бор, мана, қомуслар, ҳатто Ожеговнинг “Рус тилининг изоҳли луғати” турибди. Умуман, бизни қисқа бўлса ҳам таржимаи ҳолингиз, бугунги кунда дин ходимининг нима билан нафас олаётгани қизиқтиради. Бугунги адабиётга муносабатингиз қандай?
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
– Ҳаётимнинг диққат-эътиборни ўзига тортадиган жиҳати йўқ. Оддий бир ишчи-хизматчи оиласида, оддий бир диндор оиласида, имон-эътиқодли, ихлосли, илми бўлмаса ҳам, лекин шу эшитганига маҳкам амал қиладиган бир тақволи хонадонда туғилганман, Худога шукр қиламан Давоми»
28.12.2023
Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар
Фазоилул-Қуръон китоби
Қирқ иккинчи қисм Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
25.12.2023
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат
давоми
VI ҚИСМ
ТОҲИР МАЛИК:
– Ҳозир жуда кўп диний китоблар чиқяпти. Кузатишимизга қараганда, китобларнинг саводи чатоқроқ. Оятлар турли китобларда турлича талқин қилиб етказиб бериляпти. Энг ташвишланарли ҳол шунда-ки, диний китоблар Аллоҳ таолонинг сўзлари, айрим одамлар учун чайқовчилик манбаига айланиб қолди.
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
– Бу масалада икковимизнинг фикримиз бир хиллиги кўриниб турибди. Аллоҳнинг оятларини, дини ислом таълимотларини пуллаб, шу орқали бойлик орттиришлик – ўтакетган даражада нодонлик, шафқатсизлик, тошбағирлик, салкам имонсизлик, Давоми»
24.12.2023
26-боб: Зулмнинг ҳаромлиги … ояту ҳадислар
Саккизинчи қисм Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
23.12.2023
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат
давоми
V ҚИСМ
ТОҲИР МАЛИК:
– Мана шу масалада бир фикрни айтиш керак, бизда дин давлатдан ажратилган. Мактаб давлатники бўлгани учун дин мактабдан ҳам ажратилган. Лекин дин бир қоронғу бурчакка қамаб қўйилган, ўлимга маҳкум этилган деган гап ҳам эмас. Мана шу, “ажратилган” деган тушунчани сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф тушунганимиз учун ҳам биз маънавий жиҳатдан жар ёқасига келиб қолдик Давоми»
23.12.2023
Мадина талабалари билан иймоний суҳбатлар силсиласи Давоми»
Podcast: Play in new window | Download