Муҳаррам ойининг аксар қисмини рўза билан ўтказиш улуғ савобли амал

16.07.2024

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

سُئِلَ [النبي صلى الله عليه وسلم]: أَيُّ الصَّلَاةِ أَفْضَلُ بَعْدَ المَكْتُوبَةِ؟ وَأَيُّ الصِّيَامِ أَفْضَلُ بَعْدَ شَهْرِ رَمَضَانَ؟

فَقالَ عليه الصلاة والسلام:

«أَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ المَكْتُوبَةِ الصَّلَاةُ في جَوْفِ اللَّيْلِ، وَأَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ شَهْرِ رَمَضَانَ صِيَامُ شَهْرِ اللهِ المُحَرَّمِ».

رواه مسلم برقم 1163

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди: Фарз намозлардан кейинги ўринда турадиган энг афзал намоз қайси намоз ва рамазон ойи (рўзаси)дан кейинги ўринда турадиган энг афзал рўза қайси рўза?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз туннинг ич-ичида (яъни, учинчи қисми кирганда) ўқиладиган намоз. Рамазон (ойи рўзаси)дан кейин энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи (ичида тутиладиган рўза)дир!». Давоми»

Бу кеча саҳарлик қилиб рўза тутамиз, эртага ҳам иншоаллоҳ

14.07.2024

Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннат.

Эртага душанба Тосуо (9-муҳаррам) куни 2024 милодий йил 15-июлга тўғри келаяпти.

Ошуро (10-муҳаррам) рўзаси 2024 милодий йил 16-июл сешанбага тўғри келаяпти.

Ошуро Ислом динимизда улуғланган айёмлардан бири.  У кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ва у кишига эргашган мўминларга нажоту нусрат бериб, Фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб ташлаган.

Ошуро куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳи сағираларимиздан покланиб оламиз Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва мадади ила Давоми»

(52) Фазоилул-Қуръон китоби (Ибн Касир)

13.07.2024

Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар

Фазоилул-Қуръон китоби

Эллик иккинчи қисм Давоми»

Қалбим Ўзбекистон (Обидхон қори билан радиосуҳбатдан лавҳа)

10.07.2024
  • Қалбимиз Ўзбекистонимизда, у ердаги халқимиз келажаги учун қайғурамиз…
  • Исломга нисбатан қандай сиёсат олиб борилиши керак?
  • Ҳукуматнинг қаттиққўллиги ватанимизни бугунги аҳволга олиб келди

Давоми»

(160) Риёзус-солиҳин дарси (26-боб давоми) 218-ҳадис шарҳи

09.07.2024

26-боб: Зулмнинг ҳаромлиги ҳақида … ояту ҳадислар давоми Давоми»

«Янги йил дуоси» ҳақидаги эътирозга жавоб

08.07.2024

Абдуллоҳ ибн Ҳишом Ал-Қураший Ат-Таймий розияллоҳу анҳумо ривоят қилган дуони таржимаси билан Ислом Овози саҳифасида эълон қилганимиздан сўнг биродарларимиздан бирлари эътироз билдирдилар, гўё биз бу ривоятни нотўғри таржима қилиб, янги йилни байрам қилишга чақираётган эканмиз.

Жавобимиз заруратсиз узайиб кетмаслиги учун асосий иккита нуқтага тўхталиш билан кифояланамиз. Давоми»