Дунган халқи уламоларидан шайх Сулаймон домла – Қуръони карим муфассири – Охиратга риҳлат қилдилар

04.10.2024

«Барчамиз Аллоҳнинг қулларимиз, барчамиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз»

Сулаймон Сусуза домламиз 1950 йил таваллуд топган, Қирғизистон давлати фуқароси, узоқ йиллар давомида ислом илмлари билан шуғулланиб, дунган халқига таълим-тарбия майдонида кўп хизмат қилиб яшаган буюк аҳли илм устозлардан.

Сулаймон домла 80 йилларда Ўзбекистонга сафар қилиб, Андижон шаҳрида шайх Абдулвали қори акадан ҳам таҳсил олганлар.

Умрларининг охирги йилларида дунган тилида қатор исломий китобларни тасниф этдилар. Жумладан, Қуръони каримни бошидан охиригача тафсир қилиб чиқдилар, Саҳиҳул-Бухорий таржимасини ҳам тамомладилар . Давоми»