Муҳаррам ойининг аксар қисмини рўза билан ўтказиш улуғ савобли амал

16.07.2024

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

سُئِلَ [النبي صلى الله عليه وسلم]: أَيُّ الصَّلَاةِ أَفْضَلُ بَعْدَ المَكْتُوبَةِ؟ وَأَيُّ الصِّيَامِ أَفْضَلُ بَعْدَ شَهْرِ رَمَضَانَ؟

فَقالَ عليه الصلاة والسلام:

«أَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ المَكْتُوبَةِ الصَّلَاةُ في جَوْفِ اللَّيْلِ، وَأَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ شَهْرِ رَمَضَانَ صِيَامُ شَهْرِ اللهِ المُحَرَّمِ».

رواه مسلم برقم 1163

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди: Фарз намозлардан кейинги ўринда турадиган энг афзал намоз қайси намоз ва рамазон ойи (рўзаси)дан кейинги ўринда турадиган энг афзал рўза қайси рўза?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз туннинг ич-ичида (яъни, учинчи қисми кирганда) ўқиладиган намоз. Рамазон (ойи рўзаси)дан кейин энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи (ичида тутиладиган рўза)дир!». Давоми»