(5) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

23.12.2023

Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат

давоми

V ҚИСМ

ТОҲИР МАЛИК:

Мана шу масалада бир фикрни айтиш керак, бизда дин давлатдан ажратилган. Мактаб давлатники бўлгани учун дин мактабдан ҳам ажратилган. Лекин дин бир қоронғу бурчакка қамаб қўйилган, ўлимга маҳкум этилган деган гап ҳам эмас. Мана шу, “ажратилган” деган тушунчани сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф тушунганимиз учун ҳам биз маънавий жиҳатдан жар ёқасига келиб қолдик Давоми»

Намоз ҳақида қиссалар 1-қисм

23.12.2023

Мадина талабалари билан иймоний суҳбатлар силсиласи Давоми»

(4) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

21.12.2023

Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат

давоми

IV ҚИСМ

ТОҲИР МАЛИК:

– Яна бир масалага эътиборингизни тортаман: бундан ўн-ўн беш йил олдин чин мусулмонлар кўп эди юртимизда. Улар ҳеч нарсадан қўрқмай, фақат худо дейишар эди. Тамадан ҳам йироқ эдилар. Мана энди эркинлик берилиб, дарвозалар ланг очилгандан кейин, юрагида имони бори ҳам, йўғи ҳам кира бошлади. Намозхонликдан фақат ўз манфаати учун фойдаланадиган одамлар гуруҳи пайдо бўляпди. Кўриб қўйинглар, мен мусулмонман, мен намозхонман, мен яхши одамман, дейиш учунгина намоз ўқийдиган, онда-сонда масжидга чиқадиган мунофиқ тоифа пайдо бўлди Давоми»

(41) Фазоилул-Қуръон китоби (Ибн Касир)

20.12.2023

Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар

Фазоилул-Қуръон китоби

Қирқ биринчи қисм Давоми»

(3) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

17.12.2023

Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат

давоми

III ҚИСМ

ТОҲИР МАЛИК:

– Алиакбаровнинг ислом илмидан хабарлари борми?

ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:

– Аъзам аканинг қаерда, қайси диний китобни ўқигани ҳам номаълум, мадрасанинг юзини тамом кўрганмас. Унинг ўрнида бир мусулмон одам ишлаши керак эди. Ҳамманинг кўз ўнгида уйингизни ўғри уриб кетса, алам қиладими, йўқми? Эшитишимча, шу гаплардан кейин, Алиакбаровни ОТПУСКАГА чиқаришибди. Сувдан қуруқ чиқишнинг йўли ҳам кўп экан. Сув эса лойқаланиб қолаверар экан. Ҳа, шундай, Алиакбаровга ўхшаш аслида дин ишига мутлақо нолойиқ одамлар ёки ўшалар билан оғиз-бурун ўпишиб, уларнинг кўрсатмасисиз бирор қадам боса олмайдиган манқурт кишилар мусулмонлар ичида бор бўлган жойда фитна бўлмай иложи йўқ. “Аргументы и факты” ҳафталигининг бир неча сонларида (36, 40, 51) масиҳийларнинг черковларига ҳам даҳрийларни тиқиб ташлашгани, христианларни ҳам ўз ҳолига қўйишмагани ҳақида ўқиган бўлсангиз керак Давоми»

(150) Риёзус-солиҳин шарҳи(26-боб давоми) 209-ҳадис

17.12.2023

26-боб: Зулмнинг ҳаромлиги … ояту ҳадислар

Еттинчи қисм Давоми»