(6) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

25.12.2023

Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат

давоми

VI ҚИСМ

ТОҲИР МАЛИК:

– Ҳозир жуда кўп диний китоблар чиқяпти. Кузатишимизга қараганда, китобларнинг саводи чатоқроқ. Оятлар турли китобларда турлича талқин қилиб етказиб бериляпти. Энг ташвишланарли ҳол шунда-ки, диний китоблар Аллоҳ таолонинг сўзлари, айрим одамлар учун чайқовчилик манбаига айланиб қолди.

ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:

– Бу масалада икковимизнинг фикримиз бир хиллиги кўриниб турибди. Аллоҳнинг оятларини, дини ислом таълимотларини пуллаб, шу орқали бойлик орттиришлик – ўтакетган даражада нодонлик, шафқатсизлик, тошбағирлик, салкам имонсизлик, Давоми»