(4) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

21.12.2023

Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат

давоми

IV ҚИСМ

ТОҲИР МАЛИК:

– Яна бир масалага эътиборингизни тортаман: бундан ўн-ўн беш йил олдин чин мусулмонлар кўп эди юртимизда. Улар ҳеч нарсадан қўрқмай, фақат худо дейишар эди. Тамадан ҳам йироқ эдилар. Мана энди эркинлик берилиб, дарвозалар ланг очилгандан кейин, юрагида имони бори ҳам, йўғи ҳам кира бошлади. Намозхонликдан фақат ўз манфаати учун фойдаланадиган одамлар гуруҳи пайдо бўляпди. Кўриб қўйинглар, мен мусулмонман, мен намозхонман, мен яхши одамман, дейиш учунгина намоз ўқийдиган, онда-сонда масжидга чиқадиган мунофиқ тоифа пайдо бўлди Давоми»