(3) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат
давоми
III ҚИСМ
ТОҲИР МАЛИК:
– Алиакбаровнинг ислом илмидан хабарлари борми?
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
– Аъзам аканинг қаерда, қайси диний китобни ўқигани ҳам номаълум, мадрасанинг юзини тамом кўрганмас. Унинг ўрнида бир мусулмон одам ишлаши керак эди. Ҳамманинг кўз ўнгида уйингизни ўғри уриб кетса, алам қиладими, йўқми? Эшитишимча, шу гаплардан кейин, Алиакбаровни ОТПУСКАГА чиқаришибди. Сувдан қуруқ чиқишнинг йўли ҳам кўп экан. Сув эса лойқаланиб қолаверар экан. Ҳа, шундай, Алиакбаровга ўхшаш аслида дин ишига мутлақо нолойиқ одамлар ёки ўшалар билан оғиз-бурун ўпишиб, уларнинг кўрсатмасисиз бирор қадам боса олмайдиган манқурт кишилар мусулмонлар ичида бор бўлган жойда фитна бўлмай иложи йўқ. “Аргументы и факты” ҳафталигининг бир неча сонларида (36, 40, 51) масиҳийларнинг черковларига ҳам даҳрийларни тиқиб ташлашгани, христианларни ҳам ўз ҳолига қўйишмагани ҳақида ўқиган бўлсангиз керак Давоми»