(2) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
16.12.2023
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат
давоми
II ҚИСМ
ТОҲИР МАЛИК:
– Маданий инқилоб даврларида худосизлар жамияти бўлган. Худосизлар жамиятига минглаб, миллионлаб одамлар аъзо бўлган. Худосизлар жамияти ҳаракати билан масжидлар, бутхоналар вайрон қилинган ёки маълум бир корхоналар ихтиёрига берилган. Бу жамият чала тушган боладай бўлган экан, кўп ўтмай ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди.
Кузатишимга қараганда, исломга ва бошқа динларга берилган эркинликлар хурсанд бўладиган даражада самара бермаяпди ёки атеистлар ташвишга тушадиган даражада ҳам натижа бермаяпди. Ҳисоб-китоб тили билан айтсак, масжидга чиқаётган мусулмонлар 5-6 фоиздан ошмайди Давоми»