Тафсир-таҳририят


Масад сурасининг мухтасар маънолари

01.11.2018

111-сура, Маккада нозил бўлган, 5 оятдан иборат. Бу сурада Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакилари бўла туриб у зотга жуда кўп азийятлар етказган «Абу лаҳаб – алангали олов отаси » деган лақабга эга бўлган ашаддий кофирлардан бири ва унинг куфрда ундан қолишмайдиган хотини ҳақида сўз боради. Сура «Масад – Пишиқ тола» деб аталган

Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

«1. Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай – ҳалок бўлгай! (Аниқки) у (яъни, Абу Лаҳаб албатта) қуриди – ҳалок бўлди!

2. Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга нима фойда берди?! (Дўзахдан қутулиши учун ҳеч қадай фойда бермади).

3-4-5. Яқинда у ва унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак Давоми»

Ихлос сурасининг мухтасар маънолари

25.10.2018

Мусҳафи шариф тартиби бўйича 112-сура, тўрт оятдан иборат, Маккаи мукаррамада нозил бўлган, жуда кўп фазилатларга эга

Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

1. (Эй Расулуллоҳ), айтинг: «У – Аллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. У Яккаю Ягона Зотдир).

2. Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчи энг буюк раҳбардир (барча ҳожатлар Ундан сўралади, У Зот эса ҳеч кимга муҳтож эмас).

3. У туғмаган ва туғилмаган Давоми»

Фалақ сурасининг мухтасар маънолари

23.10.2018

Мусҳафи шариф тартиби бўйича 113-сура, беш оятдан иборат

Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

[1] (Эй Расулуллоҳ ва у зотнинг умматидан бўлган ҳар бир мусулмон), айтинг: «Паноҳ сўрайманки, тонг Парвардигори

[2] (Мени Ўзи) яратган нарсаларнинг ёмонлигидан;

[3] зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан,

[4] тугунларга дам солгувчи (сеҳргарлик қилувчи жодугар)ларнинг ёмонлигидан

[5] ва ҳасад қилаётган ҳасадгўй(лар)нинг ёмонлигидан асрасин Давоми»

«Ан-Наас» (Инсонлар) сурасининг мухтасар маънолари

19.10.2018

(Мусҳафи шариф тартиби бўйича энг охирги – 114 рақамли сура, Макка даврида нозил бўлган, олти оятдан иборат)

Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

«[1] (Эй Расулуллоҳ ва у зотнинг умматидан бўлган ҳар бир мусулмон), айтинг: «Мен паноҳ сўрайманки, (барча) инсонларнинг Парвардигори, [2] (барча) инсонларнинг Подшоҳи, [3] (барча) инсонларнинг Илоҳи [4-5-6] (менга) Ўзи жинлардан ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (Аллоҳнинг номи зикр қилинганда) яшириниб оладиган (инсон ғафлатда қолган пайтларида ёки Аллоҳнинг зикри ёдидан кўтарилган вақтларда унинг фикр-хаёлини ёмон нарсаларга бурадиган) васвасачининг ёмонлигидан асрасин Давоми»

Фотиҳа сурасининг мухтасар маънолари

18.10.2018

(Мусҳафи шариф тартиби бўйича 1-сура, Макка даврида нозил бўлган, етти оятдан иборат)

1. Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

2-3-4. Ҳамд (барча санолар, шукрлар ва мақтовлар) бутун оламлар раббиси (яратгувчиси, бошқарувчиси, ризқу насибаларини бериб тургувчиси), Раҳмон (Меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли), жазо (Қиёмат) кунининг эгаси — подшоҳи бўлмиш АЛЛОҲ УЧУНДИР Давоми»

Қуръони карим лаззати

17.10.2018

ISLOM OVOZI

Аллоҳга қасамки, Қуръони каримнинг маъноларини англаб, холис ният билан ўқийдиган инсон учун бу коинотда ушбу неъматдан кўра улканроқ ва лаззатлироқ бахт-саодат йўқ.

Айниқса, шаръий илмлардан ҳам «кавний» (коинотдаги мавжудотлар, махлуқотлар ва инсониятга тааллуқли) илмлардан ҳам оз-моз бўлса ҳам бохабар бўлган ҳолингизда тиловат қилсангиз ҳақиқий ва абадий жаннатга кириб қолгандек бўласиз Давоми»