26.12.2018
Ушбу қисқартирилган мақоламизда Қуръони карим бутун инсоният учун нақадар улкан бахт-саодат манбаи эканини кўрсатиб турган ояти карималардан энг мўъжаз ва энг енгил иқтибосларнинг айримларини танлаб олиб, сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим этамиз. Давоми»
16.12.2018
4 оятдан иборат ушбу 106-сурада Қурайш қабиласига Парвардигор томонидан берилган тинчлик-омонлик ва тўқлик-фаровонлик неъматлари зикр қилинади, шундай роҳат-фароғатда яшашларига сабабчи бўлган Байтуллоҳнинг Раббиси Аллоҳнинг Ягона Ўзига ибодат қилишга даъват этилади Давоми»
02.12.2018
107-сура, 7 оятдан иборат. «Моун» деб идиш-товоқ, болта-теша, қозон, пақир ва ҳоказо майда рўзғор буюмларига айтилади
Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)
«1. Динни ёлғонга чиқарадиган кимсани кўрдингизми? (Яъни, Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо-ю мукофотлар бўлишини инкор қиладиган кимсани таниб олдингизми?)
2-3. У шундай (тошбағир, қўпол) кимсаки, етимларни ҳайдайди (ҳақларини бермайди, уларга зулм қилади) ва мискин-бечораларга таом бериш(ни ўзи ҳам бажармайди, бошқаларни ҳам шундай хайрли ишлар)га тарғиб қилмайди (эзгуликни ёмон кўради) Давоми»
17.11.2018
108-сура, Мадина даврида нозил бўлган, 3 оятдан иборат
Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)
«1. (Эй Расулуллоҳ), албатта Биз сизга (дунё ва охират яхшиликларидан) кўпдан-кўп неъматларни (жумладан, Қиёмат майдонидаги Кавсар ҳавзи ва жаннатдаги Кавсар анҳорини) ато этдик.
2. Бас, сиз Раббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлик қилинг!
3. Албатта сизни ёмон кўргувчи кимса (Аллоҳга ва Унинг расулига – Ислом динига қарши бўлганлар) келажаги қирқилган (яъни, яхшиликлардан маҳрум этиладиган, ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетадиган, тилга олинса ҳам фақат ёмонланадиган кимсалардир)«. Давоми»
07.11.2018
109-сура, Маккада нозил бўлган, 6 оятдан иборат. Кофирлар Пайғамбар алайҳиссаломни ҳам саҳобаларни ҳам Тўғри йўлдан чалғитиш ғаразида: «Эй Муҳаммад, кел, бизлар бир йил сенинг динингга кирамиз, сен ҳам бизнинг динимизга бир йил киргин…» деган таклиф билан чиқишганда Аллоҳ уларга ушбу ояти карималар билан раддия берган. Суранинг хулосаси, кофирларнинг найрангларига алданмаслик, Ягона Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиб яшаш учун даъватдир Давоми»
03.11.2018
110-сура, Мадина даврида – Видолашув ҳажида Мино водийсида нозил бўлган, 3 оятдан иборат. Наср сўзининг маъноси нусрат-ёрдам
Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)
«1. (Эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва фатҳ келса (Маккаи мукаррама мушриклардан олиниб, Ислом ҳукмига ўтса) ;
2. Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг динига кираётганларини кўрсангиз ;
3. Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У Зотни ҳар қандай «шерик»лардан ва жамики айбу нуқсонлардан) покланг ва У Зотдан мағфират сўранг! Зеро, У Таввоб – тавбаларни қабул қилгувчи бўлган Зотдир». Давоми»