Шеърият


«Бир ерга ёпишма, қилгин саёҳат…»

13.08.2020

Оқил хуш кўрмайди ўтроқ ҳаётни,
Бир ерга ёпишма, қилгин саёҳат.
Тарк эт нарсаларни, манзур ҳолатни,
Яхшироқ эваз бор, кенгроқ саховат.

Сени чўчитмасин турли тўсиқлар,
Ҳаётнинг лаззати машаққатдадир.
Турган сув айнийди, босиб балчиқлар,
Унинг софлиги соф ҳаракатдадир. Давоми»

Золимлар

09.08.2020

Кимлардир зулмни касб қилиб олди,
Қабиҳ қилмишида ҳаддидан ошиб,
Сабр қил, унга ҳам озгина қолди,
Кутилмаган бало келмоқда шошиб. Давоми»

Ўлимдан қўрқаман

15.07.2020

Юрсам бўлмайдими ҳадислар сўзлаб,

Ёмонликдан тўсиб, хайрни кўзлаб.

Ўлимдан қўрқаман, яшагим келар,

Мени сўкканларни майлига сизлаб. Давоми»

Ўлгим келмаяпти

20.04.2020

Ўлгим келмаяпти ростини айтсам,

Ҳали ҳеч нарсага улгурганим йўқ.

 

Кимни гуллар кутар, кимни илонлар,

Қоронғу лаҳадда чорасиз жоним.

Мен аҳмоқ эканман, сиз-чи, инсонлар,

Эсиз ўтган умр, эсиз имконим. Давоми»

Заҳматкаш аёллар

31.03.2020

Зонадаги энг оғриқли нуқталардан бири
учта норасида гўдакни етаклаб, оғир
сумкаларни судраб, турли хорловчи
текширувлардан ўтиб, оёғида калиш,
эгни юпун аёлингнинг синиқ жилмайиб
туришига дош бермоқликдир.

 

Меҳрга зор, муҳаббатда етим қолган аёллар,

Қанча таъна, тазйиқ юки… Сабаб – оппоқ рўмоллар. Давоми»

Обидхон қорига

28.09.2017

«Сизни тинглар ёшу қари, ўқинг Қуръон, Обид қори…»

Қуръон йўлидан юрайлик,
Ортга қайтиш бўлмасин.
Кеч бўлсада очилган,
Кўзлар қайта кўр бўлмасин.

Ўзбегимнинг пешонаси,
Яна асло шўр бўлмасин.
Мунофиқлар қарсак чалиб,
Устимиздан кулмасин.

Сизни тинглар ёшу қари,
Ўқинг Қуръон Обид қори! Давоми»