Таҳорат (покланиш) аҳамияти, фазилати, турлари ва даражалари ҳақида ояти карималар ва ҳадиси шарифлар жуда ҳам кўп. Биз ушбу қисқагина рисоламизда фақатгина 3 та оят ва 5 та ҳадисни ёдга олиш билан чекланамиз, холос. Давоми»
Россияда ишлаётган сартарош биродарлардан келган саволга жавоб
* Соч олишда унинг бир қисмини олиб, бошқа қисмини ташлаб қўйиш жоиз бўлмайди. (Соғлиққа ҳам зиёни бор. Шариат фақат ва фақат зарарли нарсалардан қайтаради, гарчи у нарсаларнинг зарарли эканини биз англай олмасак ҳам).
* Ҳаёт қонуни: Дунё ҳаёти курашдан иборат. Ҳалол меҳнат топиш учун ҳам тақвоимизни кучайтириб, Аллоҳдан мадад сўраб, У Зот берган ақлу заковат ва куч-қувватларимизни ишга солиб, жиддий ҳаракат қилиб яшашимиз даркор.
Авф ибн Молик Ал-Ашжаий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Эри вафот этиб бева қолган, ўзи гўзал ҳамда обрў-мартабали бўла туриб, етим қолган норасида болалари то ўзлари мустақил бўлгунларига қадар бошқа эрга тегмаган аёл Қиёматда Мен билан бирга бўлади» деган маънода башорат берганлар. Давоми»
Саволим бориди. Биз ҳозир Швецияда – Стокгольмда яшаймиз. Бу ерда рамазонинг биринчи кунини баъзилар 16 май, бошқалар 17 май деб эълон қилишди. Кимники тўғри? Кейин бу ерда саҳарлик ва ифторлик вақтлари ҳам ҳар-хил, туркларники арабларникидан сал бошқачароқ. Қайси бирига қараб тутайлик?
Олдиндан рахмат, Аллоҳ рози бўлсин…
Жавоб:
Бу каби ихтилоф динимизда рухсат берилган ихтилоф. Холис ният ва дилал-ҳужжатга асосланган ихтилофлар Исломнинг нақадар бағри кенг дин эканлигини кўрсатади. Саҳобаи киромлар ҳам жуда кўп масалаларда ихтилоф қилишган Давоми»