16.12.2015
Шариат ҳукмини татбиқ этиш имконсиз бўлган ҳолатлар ҳақида имом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله تعالى
«… وكذلك الكفار من بلغته دعوة النبي صلى الله عليه وسلم في دار الكفر، وعلم أنه رسول الله؛ فآمن به، وآمن بما أنزل عليه، واتقى الله ما استطاع – كما فعل النجاشي وغيره – ولم يمكنه الهجرة إلى دار الإسلام، ولا التزام جميع شرائع الإسلام؛ لكونه ممنوعاً من الهجرة، وممنوعاً من إظهار دينه، وليس عنده من يعلمه جميع شرائع الإسلام فهذا مؤمن مِن أهل الجنة.
كما كان مؤمن آل فرعون مع قوم فرعون، وكما كانت امرأة فرعون، بل وكما كان يوسف الصديق عليه السلام مع أهل مصر. فإنهم كانوا كفارا ولم يكن يمكنه أن يفعل معهم كل ما يعرفه من دين الإسلام؛ فإنه دعاهم إلى التوحيد والإيمان فلم يجيبوه. Давоми»
05.12.2015
Савол:
Ҳидоят нима нима? Яъни, луғатдаги ва шаръий истилоҳдаги маъноси нима эканлигини тушунтириб берсангиз.
(Абуабдиҳамид)
Жавоб:
Ҳидоят калимаси луғатда йўл кўрастиш, бирор бир томонга етаклаш деган маъноларни англатади, хоҳ у тўғри йўл бўлсин, хоҳ ботил йўл.
Мана шундай луғавий маъно кўзда тутилган ҳидоят калимасига қуйидаги ҳадиси шариф мисол бўлади:
» إنَّ الصِّدقَ يَهْدِي إِلَى البرِّ ، وإنَّ البر يَهدِي إِلَى الجَنَّةِ … وَإِنَّ الكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الفُجُورِ ، وَإِنَّ الفُجُورَ يَهدِي إِلَى النَّارِ …» (مُتَّفَقٌ عَلَيهِ). Давоми»
13.09.2015
Савол:
Зулҳижжа ойи кирдими, агар ҳали кирмаган бўлса қачон бошланади?
М.
Жавоб:
Бугун (2015 йил 13-сентябр) якшанба Зулқаъда ойининг 29 куни.
Қамарий ҳисоб бўйича, ой 29 кун ёки 30 кун бўлади, фақат. Яъни, ҳеч қачон 28 кун ёки 31 кун бўлиши мумкин эмас. Давоми»
01.08.2015
Савол: Бир савол берсам мендан нафратланишингиз мумкин, лекин илтимос, саволимнинг жавобини билиб беринг. Эшитишимча, Қуръонда оят бор экан: «ким зино қилса биз уни ҳам зино қилдирамиз», яъни, унинг маҳрамларини. Ёки шунга ўхшаш маънодаги оят. Мен қўрқадиган нарсам фақат шу. Қилган ишим фарзандларим ёки маҳрамларимга қайтиб қолишдан қўрқаяпман. Тавба қилсам Аллоҳ кечиришига ишонаман, мен тавба қилдим. Агар тавбамда содиқ турсам шу ишим ўзимга қайтмайдими? Шуни ўйлаб сиқиляпман. Чунки, бу ифлосликни қилганимда унинг ёмонлигини билардим … Давоми»
27.07.2015
Савол: Мен ҳозирда чет ҳудудга ишлашга келганман. Мени қизиқишларим, яъни интилишларим йўқолган. Бирор бир ишни бошласам қизиқиб бошлолмайман. Нима қилсам қизқишимни кучайтиришим мумкин? Илтимос, шу саволимга жавоб беринг. Эътиборингиз учун раҳмат. Давоми»
19.07.2015
Савол: Азиз устоз, Раббим сизга шифо берсин. Саволим қуйидагича: Тоғдан чиқадиган шифобахш сувдан соғлик умид қилиб ичса бўладими? Яъни, ширк бўлиб қолмайдими, тавҳидимизга зиёни йўқми?
Абдуллоҳ. Давоми»