Савол-жавоблар


Намозни адашмай ўқиш учун нима қилсам бўлади?

28.10.2017

Савол:

Ассалому алайкум … Менинг ёшим 22 да, ҳали уйланмаганман. Мен Қуръон ўқишни биламан, оз-моз диндан ҳам хабарим бор. Лекин намозни мукаммал ўқий олмаяпман деб қўрқаман. Намозда кўп адашиб кетаман, ҳатто ҳар бир ракъатда. Ҳар қанча адашмай деб ҳаракат қилсам ҳам барибир адашаман. Давоми»

Мазлум халқларга қандай ёрдам бера олишимиз мумкин?

06.09.2017

Бир биродаримиз Мьянма (Бирма ва Аракан диёрлари)да роҳенжа халқини буддистларнинг ваҳшиёна қирғинларидан қутқариш ва Аракан диёрини мустақиллигига эришиш мақсадида бир ҳаракатга асос солингани ҳақида хабар ташлаб, бизнинг муносабатимизни сўрадилар.

Биз танимаган ва билмаган ҳаракатлар ҳақида ҳеч нарса деёлмаймиз.

Ҳозир қўлимиздан келадиган ёрдам қуйидагича: Давоми»

Бомдоднинг қазоси, бомдоддан сўнг ухламаслик ва салавотнинг арабча матни

19.08.2017

Сизларга саволим бор эди:

1. Бомдод намозидан кейин ухлаб бўлмайдими?

2. Бомдод номозининг қазоси қайси пайт ўқилади? Давоми»

«Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш»

12.08.2017

Савол:

Ленинни «Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш» деган сўзи мактаб давримиздаги асосий шиор бўлган. Пайғамбаримизга келган биринчи ваҳий уч марта «иқро» яъни, «ўқи» дейилди. Ленин Қуръондан хабардор бўлгани аниқ, менимча. Сиз нима деб ўйлайсиз? Давоми»

Шифо Аллоҳдан, табиблар сабабчи, сеҳргар ва фолбинлар инсоният душманлари

06.08.2017


Савол:

Бир саволим бор, шу мавзуга бироз ойдинлик киритиб берсангиз, юқорида ёзилишича фолбину табиблар… тўғрисида гапириб ўтибсиз. Бу фолбин ҳам табиб ҳам, беш вақт намозни канда қилмай ўқиб Аллоҳ буюрган шартларни бажариб юрса-ю, ғойибдан ўша инсонга Аллоҳнинг назари тушишига ўзингиз ишонасизми? Ўша фолбин ҳам табиб ҳам мен фолбин бўлиб қолай, тўғри-нотўғри ишлар билан шуғилланиб кунимни кўрай, демайди-ку, бунга нима дейсиз? Давоми»

Дин ва дунё илмлари ҳеч қачон бир-бирига қарама-қарши бўлиб чиқмайди

05.08.2017

Кириш сўзи:

Саҳифамиздаги савол-жавоблардан бирида қуйидаги сатрлар ёзилган эди:

«… Тўғри тафаккур қила олишимиз учун холис ният билан чуқур илм олишимиз зарур. Бунинг учун доимий ҳаракатда бўлмоғимиз лозим.

Атеистлар ҳукмронлик қилишган даврда на холислик ва на чуқур илмга рухсат беришди.

Балки диний илмлар бутунлай ман қилинган эди, ваҳоланки диний илм билан дунёвий илм бир-бирига асло қарама-қарши бўлмаган.

Дунёвий илм ривожлангани сари фақат ва фақат Қуръону Суннат хабар берган кўпдан-кўп маълумотларнинг ҳаққу рост эканлигини исботлаб келаяпти.

Бу ҳақиқатни инсофли ғайридин профессорлар ҳам очиқ-ойдин эътироф этишаяпти…».

Ушбу сатрларни ўқиган сингилларимиздан бирлари қуйидаги савол мурожаат қилдилар:

«Ноўрин савол бўлса, узр. Дарвин таълимоти – дунёвий илм (одам пайдо бўлиши ҳақидаги) диний илмга карши эмасми?»
Давоми»