01. Эътиқод


Зикру Қуръон мўминлар учун енгилмас қўрғон

23.11.2017

Савол:

Кишининг қалбида иймон мустаҳкам ўрнашган бўлса, унинг устида шайтонларга йўл йўқ, деб эшитган эдим.

Бир биродарнинг ота-онаси фолбинга бориб: «боламизни бир нарса қилиб беринг, динга жуда берилиб кетди…», деган маънода. Шунда фолбин: «мени бу болага кучим етмайди», дебди.

Давоми»

«Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш»

12.08.2017

Савол:

Ленинни «Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш» деган сўзи мактаб давримиздаги асосий шиор бўлган. Пайғамбаримизга келган биринчи ваҳий уч марта «иқро» яъни, «ўқи» дейилди. Ленин Қуръондан хабардор бўлгани аниқ, менимча. Сиз нима деб ўйлайсиз? Давоми»

Шифо Аллоҳдан, табиблар сабабчи, сеҳргар ва фолбинлар инсоният душманлари

06.08.2017


Савол:

Бир саволим бор, шу мавзуга бироз ойдинлик киритиб берсангиз, юқорида ёзилишича фолбину табиблар… тўғрисида гапириб ўтибсиз. Бу фолбин ҳам табиб ҳам, беш вақт намозни канда қилмай ўқиб Аллоҳ буюрган шартларни бажариб юрса-ю, ғойибдан ўша инсонга Аллоҳнинг назари тушишига ўзингиз ишонасизми? Ўша фолбин ҳам табиб ҳам мен фолбин бўлиб қолай, тўғри-нотўғри ишлар билан шуғилланиб кунимни кўрай, демайди-ку, бунга нима дейсиз? Давоми»

Дин ва дунё илмлари ҳеч қачон бир-бирига қарама-қарши бўлиб чиқмайди

05.08.2017

Кириш сўзи:

Саҳифамиздаги савол-жавоблардан бирида қуйидаги сатрлар ёзилган эди:

«… Тўғри тафаккур қила олишимиз учун холис ният билан чуқур илм олишимиз зарур. Бунинг учун доимий ҳаракатда бўлмоғимиз лозим.

Атеистлар ҳукмронлик қилишган даврда на холислик ва на чуқур илмга рухсат беришди.

Балки диний илмлар бутунлай ман қилинган эди, ваҳоланки диний илм билан дунёвий илм бир-бирига асло қарама-қарши бўлмаган.

Дунёвий илм ривожлангани сари фақат ва фақат Қуръону Суннат хабар берган кўпдан-кўп маълумотларнинг ҳаққу рост эканлигини исботлаб келаяпти.

Бу ҳақиқатни инсофли ғайридин профессорлар ҳам очиқ-ойдин эътироф этишаяпти…».

Ушбу сатрларни ўқиган сингилларимиздан бирлари қуйидаги савол мурожаат қилдилар:

«Ноўрин савол бўлса, узр. Дарвин таълимоти – дунёвий илм (одам пайдо бўлиши ҳақидаги) диний илмга карши эмасми?»
Давоми»

Ҳижоб киймаслик билан «ҳижоб шартмас» дейиш орасидаги фарқ

04.08.2017

  • Кириш сўзи;
  • Диндан айрилиб қолиш нақадар осон;
  • Ҳақ сўзни айтиб туриш зарурати;
  • «Ҳижоб арабларга хос» деган даъво;
  • «Ҳижоб ривожланган замонамизга тўғри келмайди» дейиш;
  • Тилга эҳтиёт бўлиш аҳамияти;
  • Гуноҳкорга умид бор, кофиргачи?

Давоми»

«Сизлар ҳам ўшалар қатори эканлигингларни биз қаердан биламиз?…»

02.08.2017

Бир синглимиз бизга қуйидаги мазмунда савол бердилар:

Сизларга савол:

Нетда ҳар хил бўлар-бўлмас диний қарашлар, ҳаммаси ноқонуний ёлғон гаплар дейишади, уйда, маҳаллада, таълим муассасаларида. Сизларнинг бу ташкилотинглар қонунийми?   Давоми»