16. Аёл, оила


Аёл киши ўз эри учун ўйинга тушиб бериши ҳукми қандай?

18.01.2016

Савол:

Аёл киши ўз эри учун ўйинга тушиб бериши ҳукми қандай?

(С)

Жавоб:

Уламолар аёл киши ўз эри учун бир неча шартларга риоя қилган ҳолида рақсга тушиб ўйнаб бериши жоиз бўлади, деб фатво беришган: Давоми»

«Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур …»

01.08.2015

Савол: Бир савол берсам мендан нафратланишингиз мумкин, лекин илтимос, саволимнинг жавобини билиб беринг. Эшитишимча, Қуръонда оят бор экан: «ким зино қилса биз уни ҳам зино қилдирамиз», яъни, унинг маҳрамларини. Ёки шунга ўхшаш маънодаги оят. Мен қўрқадиган нарсам фақат шу. Қилган ишим фарзандларим ёки маҳрамларимга қайтиб қолишдан қўрқаяпман. Тавба қилсам Аллоҳ кечиришига ишонаман, мен тавба қилдим. Агар тавбамда содиқ турсам шу ишим ўзимга қайтмайдими? Шуни ўйлаб сиқиляпман. Чунки, бу ифлосликни қилганимда унинг ёмонлигини билардим … Давоми»

Аёллар номаҳрамлар олдида юзларини ёпишлари лозим

20.06.2015

Савол:

Аёллар номаҳрамлар олдида юзларини ёпишлари вожибми?

Жавоб:

Аёллар бегона эркаклардан юзларини ёпиб юришлари афзаллигида шак-шубҳа йўқ. Бу нуқтада барча уламолар иттифоқ қилганлар.

Аммо ундан қуйироқ даража – аёл киши фақат юзини очиб юриши (юзига ҳеч қандай зийнат аралаштирмаган ҳолида, яъни лаблари ва кўзларига ҳар-хил нарсаларни сурмасдан, табиий ҳолатда очиб юриши) жоизми ёки ҳаромми деган нуқтада бироз ихтилоф бор. Давоми»