25.07.2017
Савол:
Бир танишимнинг эри уч марта никоҳ ўқитди. Ҳар бир никоҳида уч талоқдан қўйган. Иккинчисида уч талоқ сўзидан олдин «бўшсан, бўлди, тўхтатдим, хотиниммассан, билганингни қил, эрга тег», деган сўзларни айтгандан кейин «уч талоқ» дегани учун, домла: «ундан олдин талоқ тушиб бўлган экан, беникоҳ яшагансизлар, уч талоқ ўтмайди, ўзи талоқ тушиб бўлган» деб қайта никоҳ ўқиган. Мана яна худди шундай воқеа бўлди, яна шу сўзларни ишлатди ва кейин яна уч талоқ деди. Ўзи аввал ҳам уч марта никоҳ ўқитган. Йўл борми йўқми? Давоми»
20.07.2017
Қуйида 2010 йил «Ислом Овози» саҳифасига ҳижоб масаласи ҳақида келган мактублардан яна бири билан танишасиз:
Ассалому алайкум, Ислом Овози. Бугун бир биродаримиз (сизлардан) рўмолни вақтинча ечиб туриш ҳақида савол сўраган эканлар. Мен ўзимнинг тажрибамдан келиб чиққан ҳолда фикримни билдирмоқчиман. Давоми»
19.07.2017
Қуйида 2010 йил «Ислом Овози» саҳифасига ҳижоб масаласи ҳақида келган мактублардан яна бири билан танишасиз:
Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Аллоҳ қилаётган хизматларингизга беҳисоб ажру савоблар ато қилсин.
(Сизларга мактуб йўллаган бир) биродаримиз Ўзбекистонга бориб келишидаги қийинчиликларни ёзибдилар. Жумладан ҳижоб масаласида. Давоми»
12.07.2017
Савол:
Аёллар пошнали оёқ кийим кийишлари гуноҳми?
Жавоб:
Аёллар номаҳрам эркакларнинг кўзлари тушадиган жойларда баланд пошнали оёқ кийимларни кийиб юришлари жоиз бўлмайди.
Аллоҳ таоло ҳижоб ўраш ва кўзларни тийиш ҳақида Нур сурасининг 30-31 оятларида марҳамат қилади: Давоми»
12.06.2017
Савол:
Мен давлат ишида ишлайман, рўза тутаман, лекин ҳижоб либосида эмасман, чунки ишимга тўғри келмайди, мендака аёллар кўп. Шундаям гуноҳ ёзиладими? Давоми»