11. Ахлоқ ва одоб


Яҳудийя аёл йўллаган саволга муфассал жавоб

02.05.2017

Савол:

Муслима аёл мусулмон бўлмаган аёллар билан дўстлашиши жоизми?

Бир (муслима) аёл ғайримусулмон аёллар билан дўстлашиб, уларни уйига таклиф қилиб юрганини эри билиб қолса ғазабланишга ҳаққи борми?

Мен яҳудийя аёлман, менинг барча дин вакилларидан дугоналарим бор. Ҳаммамиз бир-биримизни, (мухолиф) эътиқодларимизни ва фикрларимизни ҳурмат қиламиз.

Лекин шу вақтгача менинг биронта муслима аёллардан дугонам йўқ. Муслима деётганимда ҳақиқий муслима аёлни кўзда тутаяпман, яъни ҳижоб ўрайдиган, ниқоб тақадиган, Ислом деганда шу диннинг барча маъноларини ўзида ифода этадиган (ҳақиқий муъмина) аёлни кўзда тутаяпман. Давоми»

Футбол, баскетбол, сузиш каби ўйинларни ўйнаш ва томоша қилиш жоиз бўлиш шартлари

11.11.2016

Савол:

Футбол, баскетбол, сузиш каби ўйинларни ўйнаш ва томоша қилиш жоизми?

Жавоб:

Жисмоний ёки ақлий тарбия бўладиган фойдали ўйинлар қуйидаги бешта шартга риоя қилинса жоиз бўлади: Давоми»

Фарзандларини ташлаб кетган отанинг ҳақ-ҳуқуқи

21.08.2016

Савол:

Маслаҳат сўрайдиган мавзу бор эди. Ота-онам кичкиналигимда ажрашиб кетишган, онам бошқасига турмушга чиққан. Биз шу (ўгай) дадамиз қарамоғида ўсганмиз. Отам бизга ҳозиргача оталик қилмаган. Давоми»

Жумъа куни билан табриклаш жоизми?

01.04.2016

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 28 рабиул-аввал (2008 м. 4 апрел)

Савол: Мен жумъа куни уч-тўртта бўлиб турган мусулмонлар билан саломлашдим ва «жумъа муборак, биродарлар!» деб табриклаган бўлдим. Менга улар танбеҳ беришди. Тушунмай қолдим, жумъа байрам эмасми? Давоми»

Ғайридин қўшнини Исломга қандай даъват қилинади?

02.03.2016

Савол:

Мен Россияда ишлаб юраман. Бир насроний қўшним бор, ўшани Исломга даъват қилишим шартми? Динимизга чақирмасам қиёматда менга осиладими? Ё даъват қилиш шарт эмасми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин. Давоми»

«Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур …»

01.08.2015

Савол: Бир савол берсам мендан нафратланишингиз мумкин, лекин илтимос, саволимнинг жавобини билиб беринг. Эшитишимча, Қуръонда оят бор экан: «ким зино қилса биз уни ҳам зино қилдирамиз», яъни, унинг маҳрамларини. Ёки шунга ўхшаш маънодаги оят. Мен қўрқадиган нарсам фақат шу. Қилган ишим фарзандларим ёки маҳрамларимга қайтиб қолишдан қўрқаяпман. Тавба қилсам Аллоҳ кечиришига ишонаман, мен тавба қилдим. Агар тавбамда содиқ турсам шу ишим ўзимга қайтмайдими? Шуни ўйлаб сиқиляпман. Чунки, бу ифлосликни қилганимда унинг ёмонлигини билардим … Давоми»