Саҳиҳул-Бухорий


«Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди?…» (2-ҳадис)

09.05.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

(Иккинчи ҳадис)

Имом Бухорий ривоят қилиб деди:

Бизга Абдуллоҳ ибн Юсуф (Тиннийсий) ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга Молик (ибн Анас) хабар бериб деди:

Ҳишом ибн Урва ўз отаси (Урва ибн Зубайр)дан ривоят қилди. Отаси Оиша онамиздан ривоят қилди Давоми»

Етти хил бобда қайта-қайта такрорланган ҳадис ва унинг ҳикматларидан намуналар

08.05.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

Имом Бухорий саҳиҳ тўпламларини ниятни холис қилиш аҳамияти ҳақидаги ҳадиси шариф билан бошлаганликларига ўтган суҳбатимизда бироз изоҳ бериб ўтдик.

Бугунги дарсимизда ушбу муборак ҳадисни имом Бухорий яна бошқа олтита бобда турли санадлари билан (яъни, бошқа-бошқа устозлардан) бир қанча илмий масалаларга ишора қилган ҳолларида ривоят қилганларини ёдга оламиз. Давоми»

Саҳиҳул-Бухорийнинг 1-ҳадиси ва у нима учун биринчи ўринда келтирилгани баёни

28.04.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

Имом Бухорий «Ал-Жомиус-саҳиҳ» (саҳиҳ ҳадислар тўплами) китобларининг аввалида ёзадилар:

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий кела бошлаши қандай бўлган эди? Аллоҳ жалла зикруҳу айтади: «(Эй Муҳаммад) Албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиз каби сизга ҳам ваҳий қилдик». (Нисо сураси, 163-оят)

(Биринчи ҳадис)

Бизга (устозимиз Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Ийсо Ал-Маккий) Ал-Ҳумайдий ҳадис ривоят қилиб айтди: Бизга (устозимиз) Суфён (ибн Уяйна ўз устозлари) Яҳё ибн Саид Ал-Ансорийдан ҳадис ривоят қилиб деди: Яҳё ибн Саид Ал-Ансорий сўзлади: Менга Муҳаммад ибн Иброҳим Ат-Таймий (ўз устозлари) Алқама ибн Ваққос Ал-Лайсийдан эшитганини хабар бериб деди: Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу минбарда туриб айтаётганларини эшитдим: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қуйидагича) сўзлаётганларини эшитдим: Давоми»

Яқин кунларда «Саҳиҳул-Бухорийдан илмий дарслар» силсиласи

17.04.2018

Аллоҳнинг мадади ила Саҳиҳул-Бухорий китобидан илмий дарслар силсиласини бошлаш ниятидамиз, иншоаллоҳ.

Дарсларимиз ҳозирча фақат матн тарзида сайтимизга ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга қўйиб борилади. Келажакда, иншоаллоҳ бу дарсларни аудио ва видео шаклда тақдим этиш ниятимиз ҳам бор.

Бу дарсларда «Саҳиҳул-Бухорий»нинг бошидан охиригача ҳаммасини мукаммал даражада таржима қилиб ва шарҳлаб чиқмоқчи эмасмиз. Зеро, бу узоқ йилларга чўзиладиган жуда ҳам улкан илмий лойиҳа. Давоми»