Саҳиҳул-Бухорий


Рим императори Ҳирақл ҳақидаги ҳадис ва қисса (2-қисм)

19.05.2018

ISLOM OVOZI

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

Ҳирақл таржимонига шундай деди:

Унга (Абу Суфёнга) айтгин:

Сендан унинг (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломнинг) насаби ҳақида сўраганимда, зодагонлардан эканини айтдинг. Пайғамбарлар ўзи худди шундай – ўз қавмининг зодагонлари ичидан пайғамбар қилиб юборилади Давоми»

Рим императори Ҳирақл ҳақидаги ҳадис ва қисса (1-қисм)

18.05.2018

ISLOM OVOZI

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

Кириш сўзи

Бу қисса саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган жуда машҳур қиссалардан. Уни Бухорийдан ташқари Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ҳам ривоят қилишган. Имом Бухорий эса бу қиссани «Саҳиҳул-Бухорий»нинг 14 та бобида турли санадлари ила (яъни, бошқа-бошқа устозлардан) бир қанча илмий масалаларга ишора қилган ҳолларида, мухтасар ва муфассал ривоятларини келтириб ўтганлар. Давоми»

Энг саховатли инсон Расулуллоҳ бўлганликлари (6-ҳадис)

16.05.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

(Олтинчи ҳадис)

Ушбу ҳадисни имом Бухорий саҳиҳ тўпламларининг беш хил бобида турли санадлари билан ривоят қилганлар.

Биз ҳозир биринчи ўриндаги («Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди…» бобидаги) ривояти билан танишамиз. Бу ривоятни ҳам икки хил санади билан келтирганлар. Давоми»

«Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди?…» (5-ҳадис)

15.05.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

(Бешинчи ҳадис)

Имом Бухорий ривоят қилиб деди:

Бизга (устозимиз) Мусо ибн Исмоил ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга (устозимиз) Абу Авона ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга (устозимиз) Мусо ибн Абу Оиша ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга (устозимиз) Саид ибн Жубайр ҳадис ривоят қилиб деди: Давоми»

«Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди?…» (4-ҳадис)

14.05.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

(Тўртинчи ҳадис)

(Бизга Яҳё ибн Букайр ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга Лайс Уқайлдан ҳадис ривоят қилиб деди: Уқайл Ибн Шиҳобдан), Ибн Шиҳоб Абу Салама ибн Абдираҳмон раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб деди:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ваҳий тўхтаб турган вақт ҳақидаги ҳадиси шарифни ривоят қила туриб айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Мен бир куни (йўлда) юриб кетаётган эдим, тўсатдан осмон (томон)дан бир овоз эшитдим. Кўзимни кўтариб қарасам, Ҳиро (ғори)да менинг олдимга келган малак (фаришта Жаброил) осмон билан Ер ўртасида (муаллақ турган) бир курсида ўтирибди Давоми»

«Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди?…» (3-ҳадис)

10.05.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

(Учинчи ҳадис)

(Имом Бухорий айтдилар:) Бизга (устозимиз) Яҳё ибн Букайр ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга (устозимиз) Лайс (ибн Саъд ўз устозлари) Уқайл (ибн Холид ибн Ақил)дан ҳадис ривоят қилиб деди: Уқайл (ўз устозлари машҳур имом Муҳаммад) Ибн Шиҳоб (Аз-Зуҳрий)дан, Ибн Шиҳоб (ўз устозлари улуғ тобеий) Урва ибн Зубайр (ибн Аввом) раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилди. У киши (Урва ўз холалари) Уммул-мўминин Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

Уммул-мўминин Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг биринчи ваҳий бошланиши уйқу асносида келадиган «Руъя солиҳа» (ҳаққу рост тушлардан иборат) бўлган. Туш кўрсалар, ана шу тушларида кўрган нарсалари ўнгиларида (уйқудан турганларидан кейин) худди тонг ёришиб чиққанидек (ҳаққу рост) бўлиб келарди. Давоми»