27.08.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
6-қисм:
Одатда 15-20 кунда карантин тугаб, маҳбуслар отрядларга тақсим қилинади. Диний модда билан судланган маҳбуслар карантиннинг ўзида икки маротаба интизомий жазо оладилар. Эрксизлар тилида бу ”нарушение” деб аталади. Сиёсий маҳбуслар йилига энг камида иккита нарушение олиши шарт. Интизомий бўлинма, яъни ШИзо қатор жойлашган камералардан иборат. Ҳар битта камерада 2-4-6 тадан наралар бор. Нара (маҳбуснинг деворга маҳкамланган кровати) эрталаб соат бешдан кўтариб, деворга маҳкамлаб қўйилади. Полга қотирилган темир табуретка ёки қуруқ ерга ўтирасиз. Бурчакда бир метрлик девор билан тўсилган ҳожатхона, кран ёки бир челак сув, қалин панжарали кичкина дераза ва битмас-туганмас хаёллар… Давоми»
22.08.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
5-қисм:
Янги келганларни ходимлар қабул қилиб олгач, ШИзо*га югуртириб олиб кирадилар. Бир пайтлар қўлларига резина калтак, арматура ва калтаклар ушлаб олган ходимларнинг жонли коридоридан югуриб ўтиларди. Камдан-кам одам коридор охирига юриб борар, кўчилик ярим йўлда қонига беланиб йиқилиб қоларди. Кейинчалик, жонли коридорлар олиб ташланди. Энди ичкарига олиб кириб, битта-битта чақириб, сўроқ-савол қилиб, хотиржам калтаклашади Давоми»
20.08.2020
Ҳижрий янги йил (1442 йил) бошланди, муборак Муҳаррам ҳилоли кўринди, Тосуо ва Ошуро кунлари рўзаси бир ҳафтадан кейинги Жумъа ва шанба кунларига тўғри келади.
Аллоҳ барчамизга муборак этиб, солиҳ амалларга муваффақ қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари (янги) ой ва (янги) йил кираётган (кунлар)да қуйидаги дуони худди Қуръонни ўрганишганидек ўрганиб олардилар: Давоми»
16.08.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
4-қисм:
Маҳбус*ликнинг карам шўрвасини тотган ҳар бир киши “этап” нималигини яхши билади. Сизга суд ҳукми ўқилгач, зонага юборишларини кутасиз. Маҳбуснинг қуролли соқчилар ҳамроҳлигида махсус машинада ва махсус вагонда турмадан зонага ёки зонадан зонага бўлган сафари “этап” деб аталади.
Агар кечки соат 8-9 да қўзғаладиган поездга юклайдиган бўлсалар, маҳбусни кундузи соат 12 ларда камерасидан олиб чиқиб, кенг-мўл ва бадбўй хонага, махбуслар тили билан айтганда “вокзалчик”ка қамаб қўйишади. 30-40 одам тиқилиб олган шу хонанинг ўзида ҳожат чиқарадилар, сигарет чекадилар Давоми»
15.08.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
3-қисм: Давоми»
10.08.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
2-қисм: Давоми»