Рисолалар


Қисмат кўзгуси 12-қисм

26.09.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

12-қисм:

Чўпдай озиб, қорайиб кетган сиёсий маҳбуслар неча йиллар шу иш билан шуғуллангани боис анча тажрибага эга бўладилар. 7-8 та қайноқ ғиштни пастдан бир маҳкум эпчиллик билан юк машина устидаги шеригига ирғитади. Шериги илиб олиб, югуриб тахлаб келади. Озгина чалғиса, пастдан ирғитилган қайноқ ғиштларга нишон бўлиб қолади. Сифатсиз овқат билан залворли меҳнат йил давомида неча шўрлик ишчиларни йиқитади. Зоналарда асосан ғишт, оҳак, цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва уларнинг барчаси бирдек оғир ҳамда зарарлидир Давоми»

Қисмат кўзгуси 11-қисм

21.09.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

11-қисм:

… Зонага энди кириб келган айрим маҳбусларга роба сиғмасдан, тор-танг турганида, уларни “Парво қилма, икки ойда бу кийим эгнингда шалвираб, сенга катта келиб қолади”, деб овунтиришади. Ростдан ҳам, 100-120 килограмм тош босадиган одамлар икки-уч ойда 60-70 килограмм вазнга тушиб қолишади. Озодликда пул сарфлаб ортиқча вазндан халос бўла олмай юрганларнинг бу қадар самарали натижалари ҳам маҳбуснинг боқуви қай даражада эканини ҳаммага тушунарли тилда изоҳлаб беради. Давоми»

Қисмат кўзгуси 10-қисм

16.09.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

10-қисм:

… Эрталаб соат беш яримларда уйғониб кетасиз. Ҳожатхонага боришингиз керак. Бироқ уйқудан уйғониш расман эълон қилингунга қадар барак – маҳкумлар яшайдиган бинодан чиқиш мумкин эмас. Кексалар ва турли касалга чалинган маҳбусларга бу ҳолат айниқса оғир. Албатта, зонанинг “эркатой ўғиллари” бўлмиш маҳбуслар ўртасидаги турли мансаб эгалари (эрксизлар ибораси билан айтганда, “гад”лар*), кимларгадир тўлаб яшайдиганлар, норасмий гап етказиб турувчи чақимчи-козёллар учун ҳамма ерда бўлганидек, бу масалада ҳам истисно мавжуд. Умуман, зонанинг расмий режими ҳеч кими йўқ (ёки тўлайдиган ҳеч нарсаси йўқ) оддий маҳкумларга ва хоссатан сиёсий маҳбусларга тааллуқлидир. Давоми»

Қисмат кўзгуси 9-қисм

12.09.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

9-қисм:

… Ҳар қанча калтак, зулм ва хорлик остида яшамасинлар, инсофли маҳбуслар ўзларидан кўра аҳли-аёлларига оғирроқ эканини ҳамиша таъкидлаб туришади. Чунки, рўзғор тебратадиган кишисидан маҳрум қилинган заифалар шунча алам ва хорликнинг устига, яна тириклик ҳақида ҳам ўйлашлари лозим. Гарчи сизга ҳеч қачон нолиб, шикоят қилмасалар-да, ҳаммаси яхши деб ишонтирмоқчи бўлсалар-да, қоронғи қишда ёзги юпқа оёқ кийимда келганини кўриб, вазиятни ўзингиз тушуниб олаверасиз. Шунинг учун, озодликка чиққанингизни эшитиб, тўп-тўп бўлиб келиб, сизни бағирларига босиб, меҳр-муҳаббат изҳор қилувчи меҳрибонларнинг юзларига қарагингиз келмайди. Давоми»

Қисмат кўзгуси 8-қисм

08.09.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

8-қисм:

… Албатта, диний маҳкумларга ҳам 3 кун учрашув берилиши, яқинлари олиб келган ҳамма нарсани олиб киришга рухсат этилиши ва бошқа ўзига хос қулайликлар яратилиши мумкин. Фақат, бунинг учун “арзимас хизмат” сўралади. Бундай “арзимас хизмат”лар, одатда динимизни сотиш билан боғлиқ куфр, хиёнат ва зулмдан иборат бўлади.

Бугун мағрур қадам ташлаб, оғизларини тўлдириб гапираётган айрим “жабрланганлар” агар мард бўлганларида, бошларини эгиб, тинимсиз истиғфор айтган бўлардилар. Кечаги аҳволимизни биз унутиб юборишимиз ёки одамларнинг кўплари ҳеч нарсани билмаслиги мумкин, ҳамма-ҳаммасини Билиб Тургувчи Зотнинг ҳеч нимани унутмаслигини унутмайлик! Давоми»

Қисмат кўзгуси 7-қисм

31.08.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

7-қисм:

Кўзга ташланадиган, сўз билан ифода қилса бўладиган азоб-қийноқлардан ташқари, шундай оғриқли ҳолатлар борки, уларни сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Аслида ана шу турдаги кўзга ташланмас азоблар аламлироқ бўлади. Уларни тушунмоқ учун инсон ўз танасида ҳис этмоғи, кўзи билан кўрмоғи лозим.

Масалан, уммоннинг олис нуқтасида кучли довулда қолган кичкина кемани тўлқинлар писта пўчоғидек отиб ўйнаётганини фильм тасмасида кўриш мумкин. Лекин юмшоқ ўриндиқда томоша қилиб ўтирганлар кема экипажи бошидан кечираётган азобни мутлақо ҳис қилмайдилар Давоми»