Рисолалар


Қисмат кўзгуси 16-қисм

23.11.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

16-қисм:

Зоналарда “кутубхона аҳли” деган бир ибора бор. Асосан диний маҳкумлардан ташкил топган бу гуруҳ аксарият вақтини кутубхонада ўтказгани учун шу номни олган. Аслида уларнинг асосий фаолиятлари ҳам кутубхонада кечади. Муассаса кутубхонаси ва клубига жойлашиб олган бу азаматлар кўп ғаройиб ишларга бош-қош бўлишади. Давоми»

Қисмат кўзгуси 15-қисм

18.11.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

15-қисм:

… Сиёсий  маҳбусларнинг ётоқ-жойлари бир-бирлари билан ёнма-ён бўлмаслиги лозим. Икки ярусли кроватлар ўрнатилган баракда биродарлар алоҳида-алоҳида ва албатта иккинчи қаватга жойлаштирилади. Фақат оғир касал ёки жуда кекса (масалан 70-75 ёшли) сиёсий маҳбусга пастки қаватдан жой берилиши мумкин.

“Ҳеч ким иккинчи ярусга чиқмасин” деган буйруқ  кўринишидан оддий туюлса-да, аслида биродарларни бемалол ётқизмаслик учун жорий қилинган. 20-30 яшар бир “гад” биринчи ярусда ялпайиб ётганида ёши 60 дан ошган биродар кўзлари жавдираб ўтиргани жой қидириб юради Давоми»

Қисмат кўзгуси 14-қисм

12.11.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

14-қисм:

… Исмини ёзишни билмайдиган, кўча ва бозорларда ҳаёт мактабини битирган безорилар, катта-катта ўқув даргоҳларида дарс берган, пора олаётиб қўлга тушган илмий мартабаларга эга ўқитувчилар, наркотик моддаларга муккасидан кетиб, дунё кўзига ғира-шира кўринадиган бўлиб қолган бангилар, қачонлардир амал пиллапоясидан дадил кўтарилган собиқ амалдорлар, жуда муғомбир ва қув товламачилар, оддий деҳқон ёки чорвадорлар, ўғрилар, қароқчилар… яна кимлар ўтиради бу дарсхонлар орасида. Рус миллатига мансуб ёки фақат русча сўзладаиган ўзга миллат вакиллари ҳеч нарсани тушунмасалар-да, ҳамма қатори мажбур ўтиришади Давоми»

Қисмат кўзгуси 13-қисм

09.11.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

13-қисм:

Зонанинг “ажойибот”ларидан бири умумий тинтув – “шмон”дир. Эрталабки текширувдан кейин ҳамма маҳкумлар плацга ҳайдалади. Отряд-отряд бўлиб жойланган ихтиёрдан мосуво оломон ноилож офтобнинг тиғида соат 11 гача “шмон” тугашини кутиб ўтирадилар. Тунги – учинчи сменадан қайтган маҳкумлар шундоқ асфальтнинг устига чўзилиб, уйқуга кетишади. Оғир меҳнат ва уйқусизлик ҳамма нарсадан ғолиб келади Давоми»

Уммати Муҳаммад дуо-илтижолари

02.11.2020

Мусулмон халқлар жуда раҳимдил бўлишади. Кофиру золимларга ҳам имкон қадар фақат ва фақат ҳидоят тилаб, яхшиликлар сўраб дуо қилиб юришади доим.

Камдан-кам ҳолатларда, ваҳшийлар жуда ҳам ҳаддан ошиб кетишган пайтлари бир оз муддат дуои бад қилишга мажбур бўлишади. Давоми»

Дунё халқлари қачон ҳақ устида бирлашади?

26.09.2020

Бу саволнинг қисқача жавоби шуки, қачонки биз – ҳар биримиз энг аввало ўзимизнинг қалбимизни, қолаверса бошқа инсонларнинг қалбларини Аллоҳ учун холислик, тақво, гўзал хулқ, илму ҳикмат, гўзал даъват ила ФАТҲ қила олсак, Давоми»