17.12.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи
Якуний қисм:
Мухтасар ҳикоямнинг охирида ана шу мавзуга қўл урганим уларни беҳуда айбламаслигингиз учундир. Биз ҳам жонга қасд қилиш мумкин эмаслигини биламиз, улар ҳам билар эдилар…
Зонада 28-30 ёшлардаги бир йигит бўларди. Чиройли юзли, кўзлари кўкка мойил бу йигит мудом ўйчан юрарди. Ортиқча гапирмас, буюрилган ишни жимгина бажарар ва ҳеч кимга юрагини очмас эди Давоми»
15.12.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи
21-қисм:
… Ўзингиз инсоф билан ўйлаб кўринг, беҳуда ғам ва дийдиёлар сизнинг соғлиғингиз ва обрўингизга тикланмайдиган нуқсонлар келтирмаганми?! Наҳот ўзингизга ўзингизнинг раҳмингиз келмаса?!
Дин-диёнатдан мутлақо бехабар кимсалар ана шу дарсни ўзлаштирган бўлсалар, ҳамма нарса Адолатли Тақдирда Одил Зот томонидан азалда битиб қўйилганини эътироф этадиган мусулмонлар нега бу қадар безовталар? Бахт ёки бадбахтлик, ризқ ва ажал ёзиб қўйилган, саҳифалар қуриган, қаламлар кўтарилган деб қатъий ишонган солиҳ инсонлар наҳот шундай ҳаёт кечирганлар?! Давоми»
12.12.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи
20-қисм:
Одам боласини ноқулай ҳолатга солиб қўядиган, хорлайдиган омилларнинг бири зулм-зўравонлик бўлса, иккинчиси ўзгаларнинг “ҳайбаракалла”си билан бўлади. Биз айрим номъақул ишларни мажбурликдан, айримларини эса ўзгалар қаршисида сохта обрў топиш учун қилиб кетамиз. Аслида, бировларнинг кўриши учун қилинган амал ҳам мажбурликнинг бир туридир. Аллоҳ риёни нима учун ширкка тенглаштирганини мазлум ҳолингизда тез тушуниб етасиз.
Сиз ҳеч ким қилолмайдиган ёки қилмаган ишга қўл урсангиз, бирпасда шуҳрат топасиз. Атрофингизда шов-шув кўтарилади ва бу шов-шувлар ўзингизга ҳам ёқади Давоми»
08.12.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи
19-қисм:
Дунёда ҳеч ким тутқунлар каби туш таъбирига ўч бўлмаса керак. Ташқи оламдан бутунлай узиб қўйилган ғарибларнинг сўнгги илинжлари тушдир. Жон-жонларига тегиб кетган хор ҳаётларини унутиб, бир неча сонияга бўлса-да, ўзлари истаган ҳолатга фақат тушларида етишганлари учун маҳбуслар ўз тушларини жуда қадрлашади. Бекорга “фақат тушингда кўрасан!” дейишмас экан-да Давоми»
03.12.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқзоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи
18-қисм:
“Дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннатидир!” деган ҳадиси шариф бор. Мана шу ривоятни зиндонда эканимизда кўп ўйладик. Тутқунликда турли йўллар билан ўзларига яхши шароит яратиб олган зонанинг “эркатой болалари” ҳам қачон озодликка чиқишларини кунма-кун ҳисоблаб кутиб яшашади. Сабаби, улар ҳар қанча яхши аҳволда бўлмасинлар, озодликдаги имкониятлар ва неъматлар қаршисида мазкур имтиёзлар ҳеч нарса эмаслигини жуда яхши билишади.
Тўғри, бу дунёда мўмин ҳалол-ҳаромнинг ҳисобини олиб, қўрқиб яшайди. Тўғри, унга аталган жаннат олдида дунёнинг энг яхши ҳолати ҳам зиндондек бўлиб қолади. Мени бошқа нарса ўйлантиради. Тутқунликда яъни, зиндонда яшаётган маҳбуслар озодликка ҳамиша интилиб, кутиб кун кечирадилар Давоми»
30.11.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
17-қисм:
… Сиёсий маҳбусларга “ломка” – умумий жазолаш тадбири ўтказиб турилади. Биродарларни ШИзога олиб кириб, сайр хоналари-прогулкаларга қамайдилар. Баҳайбат овоз кучайтиргичлар орқали мусиқани баланд қилиб қўйиб, ҳимоясиз шўрликларни битта-битта олиб чиқиб, бир гала “тарбиячи” резина калтаклар билан савалайдилар. Қайсидир қўшиқнинг авж пардалари остида мазлумларнинг оҳ-фарёдлари эшитилмай кетади. Умуман олганда, бу ҳолатни сўз билан ифодалаб бўлмайди.
Азобланаётган биродарларингизнинг додлаши, калтакнинг тарсиллаган товуши, ўз навбатини кутиб турган мазлумларнинг жавдираган кўзлари, ҳушдан кетганларни судраб олиб чиқишлар… ҳамма-ҳаммаси қўшилиб юракни эзувчи аянчли муҳитни ҳосил қилади.
Модомики, ожиз одамлар уюштирган даҳшатни тасвирлашнинг имкони йўқ экан, демак Қиёмат кунининг тасаввури ҳеч биримизда тугал бўлмайди. Ҳар қанча уятли бўлмасин, бир воқеани эсга олишга мажбурман. Давоми»