Рисолалар
Бирлик+адолат=ғалаба
Бани Ҳорис ибн Каъб қабиласи Ислом динини қабул қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келишганида Пайғамбаримиз улардан сўрадилар:
«Сизлар жоҳилият даврида сизларга қарши жанг қиладиган душманларингиз устидан қандай қилиб ғалаба қозонар эдингиз?»
Улар жавоб беришди:
«Эй Расулуллоҳ, биз бир жамоат бўлардик, фирқаларга ажралиб (бўлиниб) кетмас эдик ва ҳеч кимга зулм қилишга киришмас эдик» Давоми»
Янги ҳижрий сана 1-муҳаррам 2021 йил 10-август сешанба куни, Ошуро 19-август пайшанба куни
Бугун янги ҳилол кўринмади. Шунга биноан эртага душанба куни якун топаётган 1442 ҳижрий сананинг энг охирги куни – 30 зулҳижжа ҳисобланади. Сешанба эса янги йил – 1443 ҳижрий сана муҳаррам ойи бошланади.
Маълумки, муҳаррам ойининг 10-куни Ислом динимиз улуғлаган энг буюк кунлардан бири – Ошуро кунидир. Бу йилги Ошуро куни 2021 йил 19-август пайшанба кунига мувофиқ келмоқда.
Иншоаллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиб 9-муҳаррам ва 10-муҳаррам кунлари рўза тутишга ҳаракат қиламиз. Давоми»
Амал қилишдан тўхтасалар ҳам ажру савоблари тўхтамайдиган зотлар сафига қўшилиб қолиш бизга ҳам насиб бўлсин
«Зулҳижжа ҳилоли кўриндими?… Зулҳижжа ойи бошландими? …»
Салавот айтиб юриш фазилатлари
Ягона Раббимиз Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир барча ҳамду санолар…
Аммо баъд.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар айтиб юришнинг дунёвий ва ухровий фазилатлари, фойдалари, савоблари жуда ҳам кўп. Айниқса жумъа кунлари яна ҳам кўпроқ салавот айтиш афзал.
Биз ушбу енгил эслатма сифатида ёзилаётган қисқа мақоламизда салавот айтишнинг фазилатларидан фақат учтасини ёдга олиш билан чекланамиз:
1. Дуолар тезроқ қабул бўлиш сабабларидан бири Аллоҳ таолога ҳамдлар айтиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва салламга салавотлар йўллаш билан бошлаш. Давоми»