Рисолалар


Пашшанинг қаноти ва дунё

10.02.2023

Зилзиладан сабоқлар

«Агар Аллоҳнинг ҳузурида бу дунёнинг битта пашшанинг бир дона қанотичалик қадри бўлганда биронта кофирга бир ҳўплам сув ҳам бермасди».

Давоми»

«Илмни ўзим учун ўргандим…»

13.08.2022

Қуйидаги сатрларда имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтган дурдоналардан қисқа иқтибослар келтирилади:

* Баъзи (уламолар) айтишган: «Илмни фақат ўзим учун (ўзимни жаҳолат ботқоғидан қутқара олишим учун) ўргандим. Одамлар менга (менинг илмимга) муҳтож бўлишлари учун илм олмадим»…  Одамлар (уламолар) шундай бўлишган. Анави нарсаларни ортиқча юк қилиб ўтирмасдилар. Давоми»

Ҳаж шошилинч

14.06.2022

Уйланмоқчиман деб турганлар, шу кунларда агар ҳажжатул-исломни бажариб олишга имконият топа олсангиз албатта аввал ҳаж қилиб олинг.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан сўралди: Давоми»

Шаъбон ойида 3 та муҳим амал

04.03.2022

Бугун (4-март 2022 йил жумъа) шаъбон ойининг биринчи куни. Бу ойда мўмин-мусулмонлар яқинлашиб қолган улуғ рамазон ойига тайёргарлик кўришни бошлайдилар.

Шаъбон ойида қуйидаги учта ибодатга яна ҳам кўпроқ амал қилиш тавсия этилади:

1. Шаъбон ойи рўзаси

Кимнинг зиммасида ўтган йиллардаги рамазон рўзаларидан ёки бошқа вожиб рўзалардан қарзлари бўлса рамазон ойи келиб қолишидан аввал тезроқ адо этиши – ана шу рўзаларни тутиб бериши лозим Давоми»

«Ўзбекистонда ҳарбий хизматга борган киши кофир бўладими»?

10.01.2022

Абдулқодир исмли биродардан савол:

Фэсбукда айримлар (Ўзбекистон, Туркия каби) исломий бўлмаган давлатда ҳарбий хизматга борган киши кофир бўлади, бунга Нисо сураси 76-оят далил, дейишди. Шу ҳақда тушунча берсангиз, илтимос.

Жавоб:

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ишончли уламолардан дарс олиб чуқур ўрганиш лозим. Инсон агар ояту ҳадисларни чуқур ўрганиб чиқмасдан туриб ўзича тафсир қилиб юборадиган бўлса, нотўғри талқин қилиб фитнага сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ асрасин…

Ҳар бир масаланинг ҳукмини аниқ ва тиниқ билиб олиш учун мутахассис уламолар мавзуга оид барча далилларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қиладилар. Ундан кейинги босқич – масаланинг ҳукмини билганларидан сўнг, уни воқеликда тўғри татбиқ қила олишлари учун ҳар бир воқеанинг замони, макони ва аҳволи билан танишиб чиқиш йўлида бор имкониятларини сарфлайдилар. Чунки, муқаддас динимиз – шариати исломийя талаби шундай. Давоми»

Мусо алайҳиссалом, акалари ва опаларидан бир сабоқ (ва топишмоқ)

10.01.2022

Қасас сураси сабоқларидан

Мусо алайҳиссаломга гўдаклик чоғларида оналари билан бирга опалари ёрдам бериб турдилар. (Қасас сураси, 11-12 оятларида зикр қилинган).

Улғайиб, пайғамбар бўлганларида акалари Ҳорун у зотнинг ўнг қўллари бўлдилар Давоми»