Рисолалар


Нажот кемаси – Суннати Набавийя

30.09.2018

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилишимиз зарурлигини баён этган кўпдан-кўп ояти карималарнинг баъзилари билан танишамиз: Давоми»

«Қуръон албатта энг тўғри йўлга бошлайди…»

27.09.2018

 

«Албатта, бу Қуръон энг Тўғри Йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни бажо этадиган мўминлар учун катта ажр-мукофот борлигини(нг) хушхабар(ини) берур. Шунингдек, Охиратга иймон келтирмайдиган (ишонмайдиган) кимсаларга аламли азоб тайёрлаб қўйганимизни(нг ҳам хабарини берур)». Давоми»

“Дурусул-Луғатил-Арабийя” (1-3)

25.09.2018

Ушбу китоб араб тилини ўргатиш учун ёзилган энг енгил қўлланмалардан, Мадинаи мунавварадаги Ислом Университетининг «Араб тили маъҳади»да ўқитилади Давоми»

Ёзинг, ёдланг ва амал қилинг!

20.09.2018

Имом Халил ибн Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади:

“(Илму маърифатдан) нимаики нарсани эшитган бўлсам албатта ёзиб олардим, ёзган нарсаларимни албатта ёдлардим, ёдлаган нарсаларимдан албатта фойдаланардим (яъни, ўрганган илмларимга амал қилар эдим)”. Давоми»

Хатони тўғрилаш учун икки хил усул

18.09.2018

ISLOM OVOZI

Ёхуд

Акса уриш қиссаларидан ибрат

  • Акса урган киши «Алҳамду лиллаҳ» демаса, нима қилиш керак?

Маълумки, акса урган киши яқинидаги инсон эшитадиган овоз билан Аллоҳга ҳамд айтиши суннатдир. Ҳамд айтганини эшитган киши унинг ҳаққига «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сени Ўз раҳматига олсин) деб дуо қилиши ҳам суннат Давоми»

2018 йил Ошуро рўзаси келаётган пайшанба куни

16.09.2018

ISLOM OVOZI

Ўтган сешанба (2018 йил 11-сентябр) янги 1440 ҳижрий сананинг биринчи ойи – муборак муҳаррам ойи бошланди.

Шундай экан, бу йилги Тосуо (9-муҳаррам) 2018 йил 19-сентябр чоршанба куни, Ошуро (10-муҳаррам) эса унинг эртаси 20-сентябр пайшанба кунига тўғри келади.

Маълумки, муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутиш суннат, ўтган бир йиллик гуноҳларимиз кечирилишига ва улуғ савоблар ёзилишига сабаб бўлади Давоми»