24.02.2019
Бу мақоламизда фақат учтагина намуна билан чекланамиз. Аслида эса мисоллар сон-саноқсиз.
Биринчи намуна:
Улуғ саййидимиз, бутун оламга раҳмат-марҳамат пайғамбари қилиб юборилган Муҳаммад алайҳиссаломга Макка ва Тоиф мушриклари улкан озор-азиятлар билан узоқ йиллар давомида азоб бериб келишаётган бир пайтда у зот Меҳрибон Парвардигорга дуо қилиб шундай дегандилар Давоми»
04.02.2019
Кўпчилик одамлар ёш бола табиат бўлади, нафсини жиловлай олмайди. Худди ёш болаларга ширин гапириб тушунтиришга ҳаракат қилиш керак бўлгандай, уларга ҳам шундай муомала қилишга мажбурмиз. Йўқса диндан, тоат-ибодатдан, тақволи ҳаёт кечиришдан баттар қочиб юрадиган бўлиб қолади, Аллоҳ асрасин Давоми»
26.01.2019
Абдувоҳид Муҳаммад
Бўрижар масжиди собиқ имоми
Тўхтабой масжидида ноиб имом бўлиб юрган кезларимда бир қайнона устозимиз шайх Обидхон қори аканинг олдиларига ўзларининг янги куёвларидан шикоят қилиб келдилар.
– Домла! Куёвимизга сизнинг шогирдингиз экан деб қизимизни берган эдик. Совчи бўлиб келишганда «Ўғлимиз Обид қорининг масжидига боради, роса тақволи бола…» деб мақташган эди.
Биз «Ҳа, Обид қорининг масжидига борса, у кишининг шогирди бўлса ёмон бола бўлмайди» деб рози бўлиб, қизимизни узатгандик. Мана орадан ҳеч қанча вақт ўтмай оилага дарз кетай деб турибди, бу шогирдингизга насиҳат қилиб қўйсангиз Давоми»
22.01.2019
Бир гуруҳ аёлларга Қуръон, ҳадис, ақида, фиқҳ, сийрат ва уламолар ҳаёти каби шаръий илмлардан дарс бераётган бир домла ҳикоя қилади:
Йигит талабаларимиздан бири ана шу талаба қизлардан бирига уйланадиган бўлди.
Тўй кечаси валима ошини еб бўлганимдан сўнг кутубхонамизга йўл олдим.
Илмий ишларимга берилиб ўтирар эканман телефон жиринглаб қолди.
Трубкани кўтариб қулоғимга тутишим билан нариги томондан озгина олдин тўйини ўтказганимиз янги келинчакнинг салом берган овози келди. Давоми»
26.12.2018
Ушбу қисқартирилган мақоламизда Қуръони карим бутун инсоният учун нақадар улкан бахт-саодат манбаи эканини кўрсатиб турган ояти карималардан энг мўъжаз ва энг енгил иқтибосларнинг айримларини танлаб олиб, сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим этамиз. Давоми»
06.12.2018
Уламолар ҳаётидан ибратлар силсиласи
- Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу нима учун Ибн Аббосни – ёш йигит бўлишларига қарамай – улуғ ёшли ва энг илмли саҳобалар мажлисига аъзо қилиб қўйган эдилар?
- Саҳобалар даврида бир қанча ғайримусулмон қавмлар нима учун қисқа муддат ичида ўз динларини ташлаб, мусулмонликка ўтиб кетишган?
- Хаворижларнинг 4000 (тўрт минг)дан кўп аъзоси Али розияллоҳу анҳу халифаликлари даврида қандай қилиб Ибн Аббос билан бир марта баҳс қилишлари оқибатида тавба қилишганди (ваҳоланки адашган тоифалар ичида тавба қилиши энг қийин бўлган кимсалар хаворижлар эди) ?
Давоми»