Рисолалар


«Жаннатга кирган пайтимиз оила аъзоларимизни қидириб биронтамизни тополмай қолмайлик, яна! Туринглар, юринглар НАМОЗга!»

08.07.2023

Бир биродар айтади:

Бувимиз эрталаб ҳаммамизни бомдодга уйғотар экан: «Жаннатга кирган пайтимиз оила аъзоларимизни қидириб биронтамизни йўқотиб қўйиб тополмай юрмайлик, яна! Туринглар НАМОЗга !» дер эдилар. Давоми»

«Зар қадрини заргар билур…» ёхуд ўзбек тилида Саҳиҳул-Бухорийнинг ишончли шарҳи борми?

08.06.2023

Бисмиллааҳир-Роҳмаанир-Роҳийм

«Зар қадрини заргар билур…»

Ёхуд

Ўзбек тилида Саҳиҳул-Бухорийнинг ишончли шарҳи борми?

Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар йўллаймиз…

Аммо баъд.

Саҳиҳул-Бухорий – саҳиҳ ривоятлар билан собит бўлган ҳадиси шарифлар тўплами Қуръони карим китобидан кейинги ўринда турадиган улуғ китоб экани барчамизга маълум ва машҳур.

Қарийб ўн икки асрдан буён Саҳиҳул-Бухорийга Ислом уламолари томонидан юзлаб, балки минглаб шарҳлар ёзиб келинмоқда.

Энг машҳур ва энг буюк шарҳлардан бири имом Аҳмад ибн Ҳажар Ал-Асқалоний ёзган Фатҳул-Борий бўлса, иккинчиси имом Бадруддин Ал-Айнийнинг Умдатул-қорий китобидир.

Ушбу икки шарҳ ва яна бошқа шарҳлардан фойдаланган ҳолда ўз она тилимизда чуқур ва кенг қамровли илмий суҳбатлар тақдим этган ишончли олимнинг дарсларини ким, қаердан топиб кела олади?

Алҳамдулиллоҳ-ки, бизнинг қўлимизда ана шундай бебаҳо, улкан хазина бор. У ҳам бўлса устозимиз, шайх Обидхон қорининг Саҳиҳул-Бухорий шарҳидан ўтган илмий суҳбатларидир.

Давоми»

Дунёда қайта такрорланмайдиган жамоат

30.05.2023

Саҳобалар жамоаси инсоният тарихида ягона. Тарих давомида бундай буюк тарбия топган жамоа бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Қиёматга қадар қайта такрорланмайди.
Саҳобалар эзгуликда инсон зоти эришиши мумкин бўлган чўққига чиқа олган жамоат.
Улардан кейин келган ва келадиган мўмин-мусулмонларда бундай имконият йўқ! Буларга (саҳоба бўлмаган мўминларга) бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларида тарбия топиш шарафи насиб бўлмади. Ҳатто келажакда Қиёмат олдидан майдонга олиб чиқиладиган имом Маҳдий ва у кишининг жамоаси тиклайдиган халифалик ҳам Хулафои рошидин халифалигидек бўла олмайди. Бу сўзлар аҳли суннат вал-жамоат эътиқодида аниқ-тиниқ баён қилинган.

Давоми»

ОХИРГИ ИККИ КЕЧА 29-рамазон ва 30-рамазон кечалари фазилати

19.04.2023

Бир неча лаҳзалардан сўнг устимизга ташриф буюрадиган кеча 29-рамазон Қадр кечаси бўлишига умид қилинадиган энг улуғ кечалардан биридир.

Саҳиҳул-Бухорийдаги 2023-ҳадисни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси хабарини етказиш учун олдимизга чиқдилар. Шу пайт мусулмонлардан икки киши бир-бирлари билан (бир масала устида) талашиб тортишиб қолишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Сизларга Қадр кечаси хабарини айтмоқчи бўлиб чиққандим, фалончи ва фалончи бир-бири билан тортишиб қолишди (ва мени Қадр кечаси хабаридан чалғитишди), бас у (Қадр кечаси хабари) кўтарилиб кетди (ёдимдан кўтарилиб кетишига бир-бирлари билан тортишганлар сабабчи бўлиб қолишди). Майли, шуниси ҳам балки сизлар учун яхшилик бўлар (Қадр кечасига етиш учун кўпроқ ибодат қилиб, кўпроқ ажру савобларни тўплаб оларсизлар). Бас, уни (Қадр кечасини) тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар».
Давоми»

«Қадр кечасини йигирма еттинчи кечадан қидиринглар»

17.04.2023

Бугун 2023 милодий йил 17-апрел душанба шом намози вақти киришидан бошлаб то 18-апрел сешанба бомдод намози вақти киргунча 1444 ҳижрий сана 27 рамазон кечаси – Қадр кечаси бўлади деб умид қиламиз. Давоми»

Рамазоннинг охирги 10 кунлигидаги 3 хислат

11.04.2023

• Биринчи хислат:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўн кунликда кечалари ухламасдан жуда кўп тоатларни, ҳар турли ибодатларни бажариб чиқардилар, оила аъзоларини ҳам ибодатга уйғотардилар. Давоми»