18.09.2019
Инсон Аллоҳ учун қай қаражада тақволи бўлса, гуноҳ-маъсиятлардан доимо покланиб яшашга ҳаракат қилса, шунга яраша Аллоҳ таоло унинг хаёлига келмаган томонлардан ҳам бойликларни, баракали ризқу насибаларни ато этиб туради.
Талоқ қилинган аёлга тааллуқли аҳкомларни баён қилган сурада Меҳрибон Раббимиз марҳамат қилади Давоми»
16.09.2019
Авваламбор ҳақиқий бойлик қалбда бўлишини яхшилаб англаб, тўла ишонч ҳосил қилиб олишимиз даркор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Давоми»
05.09.2019
Саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган набавий қиссалардан
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир киши келиб: «Мен (очлик ва йўқлик туфайли) оғир аҳволда қолдим» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарҳол аёлларидан бирма-бир уйларида бирон таом бормикин деб суриштирдилар.
Барча аёлларидан кетма-кет: «Сизни ҳаққу рост (рисолат – Ислом дини) ила пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ», деган жавоб келди.
Шундан кейин у зот саҳобаларига юзланиб: «Мана бу кишини шу кеча ким меҳмон қила олади?», деб сўрадилар Давоми»
25.08.2019
Ақида, фиқҳ, сийрат, тарих, тарбия, психология ва сиёсат каби буюк илмларнинг муҳим қоидаларини ўз ичига олган гўзал қисса
Абу Нажиҳ Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
(1)
Мен жоҳилият даврида (Ислом келишидан аввал) инсонлар бутларга (ва ҳар хил нарсаларга) сиғинар эканлар, улар албатта залолатга кириб – адашиб кетишган, (ҳақ йўл борасида) уларда ҳеч нарса йўқ (яъни, жаҳолат ботқоғига ботиб қолишган)лигини ҳис қилиб юрардим Давоми»
12.08.2019
Биринчи ҳадис:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Давоми»
09.08.2019
Маълумки, эртага (1440 ҳижрий йил 9-зулҳижжа 2019 милодий 10-август шанба) улуғ айём АРАФА КУНИдир.
Ушбу муносабат билан сиз азизларга Арафа куни рўзасини эслатиб ўтмоқчимиз.
Ҳаж сафарига мушарраф бўлган ҳожиларимиздан, яна шаръий узр туфайли рўза тутишдан қайтарилган айрим опа-сингилларимиздан ташқари, рўза тутишга қодир бўлган барча биродарларимизни бугун Давоми»