Рисолалар


Ўлим тўшагида ўқиладиган дуолар

24.02.2020

Кутилмаган лаҳзада ўлим тўшагига ётиб қолиш, тўсатдан ҳалок бўлиш кўпайиб кетган даврда яшаяпмиз. Қиёматга яқин мана шундай ўлимлар кўпайиб кетиши саҳиҳ ҳадисларда айтиб қўйилган.

Шундай экан, бахтли мўминлар қуйидаги дуоларни такрор-такрор ўқиб, ёд олиб, ҳар лаҳзада ва ҳар қандай ҳолатда иймон билан, қалблари ва тиллари Аллоҳни зикр қилган ҳолида вафот этиб кетаверишга тайёр бўлиб юрадилар Давоми»

Беморга шифо тилаб ўқиладиган дуолар

19.02.2020

Биринчи дуо:

Кимки ажали етиб келмаган бирон беморни зиёрат қилиб, унинг ҳузурида етти марта қуйидаги дуони ўқиса албатта Аллоҳ ана шу касалликдан унга офият – шифо беради: Давоми»

Зулмга шерик бўлиш хатари

17.02.2020

«Биз тепадан келган буйруқни бажаришга мажбурмиз, бизларни тўғри тушунинглар…» деб халққа зулм қилаётганлар диққатига Давоми»

Коронавирусга қарши энг кучли «вакцина» ва шифо

14.02.2020

Ислом динимизда, алҳамду лиллоҳ, шундай кучли дори-дармон, шифою «вакцина»лар борки, уларни бошқа ҳеч қаердан топиб бўлмайди ва улар шак-шубҳасиз Аллоҳнинг изни ила ҳақиқий шифо ва ҳимоядир.

Шариатимиз таълимотидаги бу илоҳий дори-дармонлар беморларни даволайди, соғломларни турли-туман вируслардан, касалликлардан асрайди. Биздан фақат иймон – тўла ишонч ила тўғри ўқиш ва шартларига амал қилиш талаб қилинади холос.

Шулардан бири мисол учун қуйидаги муборак зикр. Давоми»

Қуёш тутилиши муносабати билан

25.12.2019

АЛЛОҲ ТАОЛО ЧЕКСИЗ ҚУДРАТИНИ НАМОЙИШ ЭТИБ БУТУН ОЛАМНИ ЯГОНА ЎЗИДАН ҚЎРҚИБ ТУРИШГА ЧОРЛАЙДИ
 

Муҳтарам ака-укалар, қадрдон опа-сингиллар…

Бир неча соатлардан сўнг қатор мамлакатларнинг осмонида Қуёш тутилиши рўй беришини хабарлардан кузатиб турган бўлсангиз керак.

Қуёш тутилиши ҳижрий ойнинг якунида ёки янги ҳижрий ой бошланаётган пайт (милодий йилнинг ўрталари ва охирларида) кундузи рўй беради. (Ой тутилиши эса, ҳижрий ойнинг ўрталарида – Ой тўлин бўлган пайт кечқурун рўй беради).
Буюк Парвардигоримиз яратган коинотдаги ғайриоддий воқеалар бандаларни куфру ширк, зулму туғён, гуноҳу маъсиятлардан қўрқитиб туриш учун тақдир қилиб қўйилган улкан илоҳий мўъжизалардан.

Давоми»

Номаҳрамлар билан қўл бериб кўришилмайди

25.12.2019

Ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг шарҳларидан иқтибос

Номаҳрам эркаклар ва аёллар бир-бирлари билан саломлашганларида қўл бериб кўришишлари ҳаром қилинган.

Номаҳрамлар ўртасидаги саломлашиш қўл билан узоқдан ишора қилиб, овозни кўришаётган аёллар эшитадиган даражада кўтариб салом бериш орақали бўлади.

Қуйида шу мавзуга оид айрим ҳадиси шарифлар билан танишамиз. Давоми»