Рисолалар


Аллоҳга қандай таваккал қилишни биламизми? 2-қисм

28.03.2020

Islom Ovozi

Аллоҳ таолога тўғри таваккал қила олишимиз учун қуйидаги босқичларга амал қилишимиз даркор (иккинчи қисм) :

4. Қалбимиз Ягона Аллоҳнинг Ўзига таяниши, Ягона Ўзига ёлвориши билан хотиржам бўлиб туриши, сабабларни бажарганлигимизга ишониб қолмаслигимиз, зоҳирий ютуқларимизга маҳлиё бўлмаслигимиз, мағрурланиб қолмаслигимиз, балки ана шу сабабларни бошқариб турган Ягона Аллоҳнинг Ўзидан умидвор бўлиб, Ўзидан қўрқиб тақво қилиб туришимиз шарт Давоми»

Аллоҳга қандай таваккал қилишни биламизми? 1-қисм

27.03.2020

Аллоҳга таваккал қилиш ҳар бир ишда Аллоҳга суяниш, ҳар бир ишни амалга оширишда Шариат ва ақл тақозо қиладиган сабабларини бажариб, Аллоҳдан мадад тилаш ва Аллоҳга таслим бўлиб, тақдирда битиб қўйган оқибатларни-натижаларни мукаммал даражада қабул этиш, чин қалби билан рози бўлишдир.

Аллоҳ таоло ояти карималардан бир жуз бўлган қуйидаги амр-фармонини Қуръони каримнинг еттита жойида такрор-такрор таъкидлаган: Давоми»

Дунёга алданиб қолдик, лекин яхшиям бизнинг Меҳрибон Раббимиз бор…

25.03.2020

Дунё жуда тезлик билан ўзгариб, остин-устун бўлиб кетяпти, биз ҳатто ўзимизнинг нақадар заиф, илмсиз, жоҳил, тез ва такрор-такрор алданиб қолаверадиган ожиз банда эканлигимизни эътироф этишга ҳам улгурмай қоляпмиз … Давоми»

Корона гуноҳларимиз нақадар жирканч даражага етганини эслатмоқда

22.03.2020

Коронавирус гуноҳларимиз ўзимизни нақадар саситиб, жирканч қилиб ташлаганини кўрсатиб, гўё ҳар биримизга қарата: «Сен ҳатто қўл бериб саломлашишга ҳам арзимайдиган бўлиб кетдинг…» деётгандек.

Яқинда саудиялик аҳли илмлардан бири шайх Абдуллоҳ Ал-Мутлақ: «Бу кунларда қўл бериб сўрашиш жоизмас, касаллик тарқалиши олдини олиш вожиб…» деб фатво берди Давоми»

Вируслар даврида Аллоҳ ким билан бирга? (Илоҳий башоратлар)

20.03.2020

COVID-19 деган ном берилаётган коронавирус вабоси фитна-фасод, зулму туғён авж олган бугунги дунёни остин-устун қилар экан, бундай ҳолатда АЛЛОҲ ТАОЛО КИМ БИЛАН БИРГА бўлади?

Ушбу саволга қуйидаги ояти карималарнинг қисқа-қисқа маъноларида илоҳий жавоб ва башоратлар бор, алҳамду лиллоҳ Давоми»

Биронта нуқтали ҳарфи бўлмаган «лаа илааҳа иллаллоҳ» билан яшанг

27.02.2020

Доимо дилимиз, тилимиз ва амалимиз билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ» (Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақатгина Аллоҳнинг Ўзи Ягона Ҳақ Илоҳдир) деб юришга одатланайлик. Бирор лаҳзамиз ҳам имкон қадар ушбу калимасиз ўтмасин. Ана шундагина ўлим келган лаҳзада ҳам дилимиз ва тилимиз ушбу энг улуғ калима – шаҳодат билан айланади ва ана шундагина абадий бахт олами – жаннат бизники бўлади Давоми»