Таҳририят


Риёзус-солиҳин шарҳи 61

29.03.2020

Аллоҳдан тақво насиб этишини дуо қилиб юриш ва тақволи амалга ўтиш учун қасамни бузиш ҳақидаги ҳадиси шарифлар
Давоми»

Коронавирусдан кейинги ҳаёт қандай бўлади?

29.03.2020

Авваламбор, мақоламизни набавий хушхабарлардан бири билан бошлайлик.

Қуйидаги дуони чин қалби билан эрталаб ва кечқурун уч мартадан ўқиб, қўлидан келадиган эҳтиёт чораларига ҳам амал қилиб юрган мўмин ва мўминаларга Аллоҳнинг изни ила коронавирус ҳам бошқа мусибатлар ҳам ҳеч қандай зарар келтиролмайди.

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шайъун фил-арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул-алийм»

Маъноси:

«Аллоҳнинг номи билан (барча ёмонликлардан Аллоҳнинг паноҳига, ҳимоясига кираман). У шундай Зотки, Унинг исми (зикр қилиниб паноҳ сўралганда) Ерда ҳам осмонда ҳам бирон нарса зарар келтиролмайди. Ва У Зот Ас-Самийъ (барча нарсаларни эшитиб турувчи), Ал-Алийм (барча нарсаларни билиб турадиган) Зотдир».

(Саҳиҳи Сунани Аби Довуд: 5088-ҳадис, Сунани Термизий: 3388-ҳадис)

 

Инсоният коронавирус туфайли ҳалок бўлиб кетишидан эмас, коронавирус кетганидан кейин яна гуноҳ-маъсиятларга, зулму зўравонликларга қайтишидан кўпроқ қўрқиши керак.

Аллоҳ таоло тарих давомида бутун инсониятни шундай мусибатлар билан қайта-қайта огоҳлантириб келган, токи улар Аллоҳга қайтиб тавба қилганларида ўлим келиб қолишидан олдин ростакам тавба қилишга улугуришлари учун.

Агар биз ўзимиз билиб-билмай қилиб юрган гуноҳларимиздан чин қалбимиз билан тавба қилиб, қолган ҳаётимизда тақволи ва адолатли бўлиб яшасак, Меҳрибон Раббимиз албатта бу балони ҳам бундан бошқа балоларни ҳам бошимиздан йироқ қилади, натижада бу дунёда ҳам Охиратда ҳам ҳақиқий бахт-саодатни қўлга киритамиз.

Аммо кўпчилик кофиру фожирларга ўхшаб, биз ҳам тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик қайтиб келиши билан яна гуноҳу маъсиятларга шўнғиб кетадиган бўлсак, Аллоҳ асрасин, оқибатимиз жуда хунук бўлади, коронавирус кетиб, ундан баттарлари келади. Аллоҳ бизларни асло ундай бадбахт кимсалардан қилиб қўймасин.

Кофиру золим кимсалар Охиратга борганларида, (агар бу дунёдан чин қалблари билан тавба қилмасдан ўтиб кетадиган бўлсалар), у ердаги тавбалари ҳар қанча ҳақиқий тавба-тазарру бўлмасин, барибир фойда бермайди!

Қиёматда дўзах аҳли билан бўладиган суҳбат, уларнинг ягона талаблари ва уларнинг ўрганиб қолган одатлари ҳақида Аллоҳ таоло ҳозирдан огоҳ этиб хабар бериб қўйган:

«27. (Эй Расулуллоҳ), уларни дўзах устида турғазиб қўйилган пайтларида: «Қани энди (дунёга) қайтарилсак эди, Раббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик, мўминлардан бўлардик», дейишларини кўрсангиз эди.

28. Йўқ, (дунёга қайтсалар яна барибир иймонга келмай яшайдилар. Фақат ҳозир – Қиёмат куни) уларга илгари яшириб юрган нарсалари ошкор бўлиб қолди, холос. Агар (дунёга) қайтарилсалар, шубҳасиз, яна улар қайтарилган (Аллоҳ ҳаром қилган) ишларни қилишга қайтадилар. (Қасамки), албатта улар ёлғончидирлар!

29. Улар: «Ҳаёт – фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Биз қайта тирилгувчи эмасмиз», деб айтадилар.

30. (Эй Расулуллоҳ), Сиз уларни Парвардигорлари ҳузурида турғазиб қўйилган пайтларида, Аллоҳ: «Мана шу (қайта тирилиш) ҳақ эмасми?!», деганида, улар: «Парвардигоримизга қасамки, ҳақ экан», деганларини, Аллоҳ эса: «Мана энди куфр келтириб ўтганингиз сабабли азобни тотингиз!», деб жавоб қилганини кўрсангиз эди.

31. Тўсатдан Қиёмат келиб қолганда, устларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида: «У (дунё)да қилган сусткашлигимизга ҳасрату надоматлар бўлсин», деб қоладиган пайтларигача Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деб юрган кимсалар дарҳақиқат зиёнга учрадилар! Улар нақадар ёмон нарсани орқалаб юрадилар-а!

32. Бу дунё ҳаёти (худди бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Албатта, Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун Охират диёри яхшироқдир. Ақл юргазмайсизларми (ахир)?!».

33. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), уларнинг гаплари сизни маҳзун қилишини яхши биламиз. Зотан, улар (сизни инкор қилаётган пайтлари, айнан) сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар!

34. Дарҳақиқат, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам (ўзларининг қавму қариндошлари томонидан) ёлғончига чиқарилганлар. Бас, то уларга Бизнинг нусратимиз келгунича ёлғончи қилинганларига, азият чекканларига (бошларига тушган туҳматлару қийноқларга) сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини (тақдирда битиб қўйган ҳукмларини, ваъдаларини) ўзгартирувчи ҳеч ким йўқ! (Аллоҳ «Мен Ўз пайғамбарларимни, менга иймон келтирган мўмин бандаларимни Ўзим қўллайман», деб айтган ваъдаларини ўзгартира олгувчи бирон кимса йўқ). Батаҳқиқ, сизга (ўтган) пайғамбарларнинг хабарларидан (ибрат олиш учун етарли бўлган қиссалари) келган!…».

(Анъом сураси, 27-34 оятлар)

t.me/islomovozi

Аллоҳга қандай таваккал қилишни биламизми? 2-қисм

28.03.2020

Islom Ovozi

Аллоҳ таолога тўғри таваккал қила олишимиз учун қуйидаги босқичларга амал қилишимиз даркор (иккинчи қисм) :

4. Қалбимиз Ягона Аллоҳнинг Ўзига таяниши, Ягона Ўзига ёлвориши билан хотиржам бўлиб туриши, сабабларни бажарганлигимизга ишониб қолмаслигимиз, зоҳирий ютуқларимизга маҳлиё бўлмаслигимиз, мағрурланиб қолмаслигимиз, балки ана шу сабабларни бошқариб турган Ягона Аллоҳнинг Ўзидан умидвор бўлиб, Ўзидан қўрқиб тақво қилиб туришимиз шарт Давоми»

Тафсири Ибн Касир шарҳи (Баййина сураси, 1-қисм)

28.03.2020

Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар

Баййина сураси тафсири

1-қисм Давоми»

Аллоҳга қандай таваккал қилишни биламизми? 1-қисм

27.03.2020

Аллоҳга таваккал қилиш ҳар бир ишда Аллоҳга суяниш, ҳар бир ишни амалга оширишда Шариат ва ақл тақозо қиладиган сабабларини бажариб, Аллоҳдан мадад тилаш ва Аллоҳга таслим бўлиб, тақдирда битиб қўйган оқибатларни-натижаларни мукаммал даражада қабул этиш, чин қалби билан рози бўлишдир.

Аллоҳ таоло ояти карималардан бир жуз бўлган қуйидаги амр-фармонини Қуръони каримнинг еттита жойида такрор-такрор таъкидлаган: Давоми»

Аёллар фитнаси – давлатлар қулаши

26.03.2020

Аёллар фитнаси ҳақидаги ҳадиси шариф шарҳи

  • Аёлларнинг икки хил фитнаси
  • Айб аёл бўлиб яралишда эмас, асло
  • Усмонийлар халифалигининг чўққига чиққани, сўнг қулашга бошлагани тарихи Давоми»