20.08.2020
Ҳижрий янги йил (1442 йил) бошланди, муборак Муҳаррам ҳилоли кўринди, Тосуо ва Ошуро кунлари рўзаси бир ҳафтадан кейинги Жумъа ва шанба кунларига тўғри келади.
Аллоҳ барчамизга муборак этиб, солиҳ амалларга муваффақ қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари (янги) ой ва (янги) йил кираётган (кунлар)да қуйидаги дуони худди Қуръонни ўрганишганидек ўрганиб олардилар: Давоми»
18.08.2020
- Кимлар учун «арзимаган» нарса Аллоҳнинг ҳузурида улкан савобли амал бўлиши мумкин
- Баъзи буюк зотларнинг кимлиги номаълум бўлиб қолишига нима сабаб?
- Каъба ёнидаги «селфи» суратлардан ибрат…
- Оиша онамиз бу сафар нима учун фақат бир дона узум садақа қилдилар?
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
16.08.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
4-қисм:
Маҳбус*ликнинг карам шўрвасини тотган ҳар бир киши “этап” нималигини яхши билади. Сизга суд ҳукми ўқилгач, зонага юборишларини кутасиз. Маҳбуснинг қуролли соқчилар ҳамроҳлигида махсус машинада ва махсус вагонда турмадан зонага ёки зонадан зонага бўлган сафари “этап” деб аталади.
Агар кечки соат 8-9 да қўзғаладиган поездга юклайдиган бўлсалар, маҳбусни кундузи соат 12 ларда камерасидан олиб чиқиб, кенг-мўл ва бадбўй хонага, махбуслар тили билан айтганда “вокзалчик”ка қамаб қўйишади. 30-40 одам тиқилиб олган шу хонанинг ўзида ҳожат чиқарадилар, сигарет чекадилар Давоми»
15.08.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
3-қисм: Давоми»
13.08.2020
Оқил хуш кўрмайди ўтроқ ҳаётни,
Бир ерга ёпишма, қилгин саёҳат.
Тарк эт нарсаларни, манзур ҳолатни,
Яхшироқ эваз бор, кенгроқ саховат.
Сени чўчитмасин турли тўсиқлар,
Ҳаётнинг лаззати машаққатдадир.
Турган сув айнийди, босиб балчиқлар,
Унинг софлиги соф ҳаракатдадир. Давоми»
10.08.2020
13-боб: Яхшилик қилиш йўллари, солиҳ амалларнинг турлари жуда ҳам кўплиги ҳақида
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download