Таҳририят


Тафсири Ибн Касир шарҳи (Қадр сураси, 1-қисм)

03.09.2020

Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар

Қадр сураси тафсири

1-қисм Давоми»

Қисмат кўзгуси 7-қисм

31.08.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

7-қисм:

Кўзга ташланадиган, сўз билан ифода қилса бўладиган азоб-қийноқлардан ташқари, шундай оғриқли ҳолатлар борки, уларни сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Аслида ана шу турдаги кўзга ташланмас азоблар аламлироқ бўлади. Уларни тушунмоқ учун инсон ўз танасида ҳис этмоғи, кўзи билан кўрмоғи лозим.

Масалан, уммоннинг олис нуқтасида кучли довулда қолган кичкина кемани тўлқинлар писта пўчоғидек отиб ўйнаётганини фильм тасмасида кўриш мумкин. Лекин юмшоқ ўриндиқда томоша қилиб ўтирганлар кема экипажи бошидан кечираётган азобни мутлақо ҳис қилмайдилар Давоми»

Риёзус-солиҳин шарҳи 94

30.08.2020

13-боб: Яхшилик қилиш йўллари, солиҳ амалларнинг турлари жуда ҳам кўплиги ҳақида

  • 128-130 ҳадислар шарҳи
  • Кичкина гуноҳларни ўчириб ташлайдиган ибодатлар
  • Катта гуноҳлардан қутулиш йўли
  • Ислом ва иймон, мусулмон ва мўмин деган калималар орасидаги фарқ
  • Мўмин билан мунофиқнинг ўзининг гуноҳларига бўлган муносабатидаги фарқ

Давоми»

Вафодор, яхши инсон …

30.08.2020

Вафодор биродар

Камчилигим ёпиб, хайрихоҳ бўлган,

Ҳар ишда ҳамкорлик қилган йўлдошим,

Дунёдан ўтсам ҳам ёнимни олган:

Биродарим менинг, чин елкадошим. Давоми»

Маҳбусларга озодлик муборак, НАВБАТ ЎҒИРЛАНГАНЛАРГА

27.08.2020
 
Узоқ йиллар давомида ноҳақлик ила тутқунликда ушлаб турилган мазлум ватандошларимиздан 113 киши, жумладан имом Руҳиддин домла, Искандар Худайберганов, Акром Малик ва бошқалар бугун озод этилганликлари хабари барчамизни шод этди.
 
Бунинг учун Ёлғиз Раббимиз Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар айтамиз.

Давоми»

Қисмат кўзгуси 6-қисм

27.08.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи

6-қисм:

Одатда 15-20 кунда карантин тугаб, маҳбуслар отрядларга тақсим қилинади. Диний модда билан судланган маҳбуслар карантиннинг ўзида икки маротаба интизомий жазо оладилар. Эрксизлар тилида бу ”нарушение” деб аталади. Сиёсий маҳбуслар йилига энг камида иккита нарушение олиши шарт. Интизомий бўлинма, яъни ШИзо қатор жойлашган камералардан иборат. Ҳар битта камерада 2-4-6 тадан наралар бор. Нара (маҳбуснинг деворга маҳкамланган кровати) эрталаб соат бешдан кўтариб, деворга маҳкамлаб қўйилади. Полга қотирилган темир табуретка ёки қуруқ ерга ўтирасиз. Бурчакда бир метрлик девор билан тўсилган ҳожатхона, кран ёки бир челак сув, қалин панжарали кичкина дераза ва битмас-туганмас хаёллар… Давоми»