12.09.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
9-қисм:
… Ҳар қанча калтак, зулм ва хорлик остида яшамасинлар, инсофли маҳбуслар ўзларидан кўра аҳли-аёлларига оғирроқ эканини ҳамиша таъкидлаб туришади. Чунки, рўзғор тебратадиган кишисидан маҳрум қилинган заифалар шунча алам ва хорликнинг устига, яна тириклик ҳақида ҳам ўйлашлари лозим. Гарчи сизга ҳеч қачон нолиб, шикоят қилмасалар-да, ҳаммаси яхши деб ишонтирмоқчи бўлсалар-да, қоронғи қишда ёзги юпқа оёқ кийимда келганини кўриб, вазиятни ўзингиз тушуниб олаверасиз. Шунинг учун, озодликка чиққанингизни эшитиб, тўп-тўп бўлиб келиб, сизни бағирларига босиб, меҳр-муҳаббат изҳор қилувчи меҳрибонларнинг юзларига қарагингиз келмайди. Давоми»
10.09.2020
13-боб: Яхшилик қилиш йўллари, солиҳ амалларнинг турлари жуда ҳам кўплиги ҳақида
- 132-133 ҳадислар шарҳи
- Икки салқин намоз – бомдод ва аср намози фазилати
- Бенамозлик ва фарз намозни ўз вақтидан кечиктириш – қазо қилиш нақадар улкан гуноҳ эканлиги
- Жамоат намози аҳамияти ҳақида қисқа эслатма
- Соғлик ва хотиржамлик вақтини ибодатлар билан ғанимат билиб олиш аҳамияти
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
10.09.2020
Фитналар умумий суратда икки турли бўлади:
- Нафсни бузиб иймондан айирадиган шаҳватлар фитнаси
- Ақлни бузиб иймондан айирадиган мафкуралар фитнаси
Толиби илм келажакда олим бўлиши ва фитналар қаршисида собитқадам тура олиши учун зарур шартлар: Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
08.09.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримиз бошидан кечирган синовли кунлар силсиласи
8-қисм:
… Албатта, диний маҳкумларга ҳам 3 кун учрашув берилиши, яқинлари олиб келган ҳамма нарсани олиб киришга рухсат этилиши ва бошқа ўзига хос қулайликлар яратилиши мумкин. Фақат, бунинг учун “арзимас хизмат” сўралади. Бундай “арзимас хизмат”лар, одатда динимизни сотиш билан боғлиқ куфр, хиёнат ва зулмдан иборат бўлади.
Бугун мағрур қадам ташлаб, оғизларини тўлдириб гапираётган айрим “жабрланганлар” агар мард бўлганларида, бошларини эгиб, тинимсиз истиғфор айтган бўлардилар. Кечаги аҳволимизни биз унутиб юборишимиз ёки одамларнинг кўплари ҳеч нарсани билмаслиги мумкин, ҳамма-ҳаммасини Билиб Тургувчи Зотнинг ҳеч нимани унутмаслигини унутмайлик! Давоми»
05.09.2020
13-боб: Яхшилик қилиш йўллари, солиҳ амалларнинг турлари жуда ҳам кўплиги ҳақида
- 131-ҳадис шарҳи
- Гуноҳларни ўчириб турадиган, улуғ фазилатли амаллар…
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download