15.12.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи
21-қисм:
… Ўзингиз инсоф билан ўйлаб кўринг, беҳуда ғам ва дийдиёлар сизнинг соғлиғингиз ва обрўингизга тикланмайдиган нуқсонлар келтирмаганми?! Наҳот ўзингизга ўзингизнинг раҳмингиз келмаса?!
Дин-диёнатдан мутлақо бехабар кимсалар ана шу дарсни ўзлаштирган бўлсалар, ҳамма нарса Адолатли Тақдирда Одил Зот томонидан азалда битиб қўйилганини эътироф этадиган мусулмонлар нега бу қадар безовталар? Бахт ёки бадбахтлик, ризқ ва ажал ёзиб қўйилган, саҳифалар қуриган, қаламлар кўтарилган деб қатъий ишонган солиҳ инсонлар наҳот шундай ҳаёт кечирганлар?! Давоми»
14.12.2020
16-боб Суннати Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва Суннатда собит бўлган одобларни лозим тутиш бобининг бошланиши
- Мавзуга оид баъзи ояти карималарнинг тафсири
- 156-ҳадис шарҳи
- Соғлом ақл Қуръон ва Суннат Аллоҳнинг мўъжизаси эканини эътироф этади ва унга итоат қилиб эргашади
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
12.12.2020
Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар
Моун сураси тафсири
Биринчи қисм Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
12.12.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи
20-қисм:
Одам боласини ноқулай ҳолатга солиб қўядиган, хорлайдиган омилларнинг бири зулм-зўравонлик бўлса, иккинчиси ўзгаларнинг “ҳайбаракалла”си билан бўлади. Биз айрим номъақул ишларни мажбурликдан, айримларини эса ўзгалар қаршисида сохта обрў топиш учун қилиб кетамиз. Аслида, бировларнинг кўриши учун қилинган амал ҳам мажбурликнинг бир туридир. Аллоҳ риёни нима учун ширкка тенглаштирганини мазлум ҳолингизда тез тушуниб етасиз.
Сиз ҳеч ким қилолмайдиган ёки қилмаган ишга қўл урсангиз, бирпасда шуҳрат топасиз. Атрофингизда шов-шув кўтарилади ва бу шов-шувлар ўзингизга ҳам ёқади Давоми»
09.12.2020
15-боб солиҳ амалларда бардавом бўлиш ҳақида
- 154-155-ҳадислар шарҳи
- Таҳажжуд намози фазилатлари
- «Абодила – Тўртта Абдуллоҳ» кимлар?
- Янги куёвни таҳажжудга уйғотиш учун биринчи кечадан бошлаб юзига сув сепмоқчи бўлган ҳозирги даврдаги муслима келинчак қиссасини эшитганмисиз?
- Насиҳат қилаётган эрига қараб:»яна сасишни бошладингизми» деган аёлнинг қиссаси ва ундан олинадиган ибрат
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
08.12.2020
Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи
19-қисм:
Дунёда ҳеч ким тутқунлар каби туш таъбирига ўч бўлмаса керак. Ташқи оламдан бутунлай узиб қўйилган ғарибларнинг сўнгги илинжлари тушдир. Жон-жонларига тегиб кетган хор ҳаётларини унутиб, бир неча сонияга бўлса-да, ўзлари истаган ҳолатга фақат тушларида етишганлари учун маҳбуслар ўз тушларини жуда қадрлашади. Бекорга “фақат тушингда кўрасан!” дейишмас экан-да Давоми»