28.03.2022
1
Ягона Аллоҳга муножот
Ваъдага вафо ҳам мўминга хосдир,
Бу ой иншоаллоҳ қолмас гуноҳим.
Ғанимат фурсат бу, тавбалар ростдир,
Ададсиз малаклар бўлгай гувоҳим.
Дўстларинг сафига мени ҳам сайла,
Дуойим рад этма, қабул қил оҳим!
Холис тоатингга Сен лойиқ айла,
Эй менинг Ғафуру Раҳим Илоҳим!
2
Фақат Рамазон
Рамазон учун деб, осмондан ой ҳам
Ҳар кеча ёғдирур маърифат-ирфон.
Самога йўл солган солиҳ амаллар
Ўрнини тўлғазур мағфират-ғуфрон.
Хаёлни банд айлаб, руҳни забт этмиш,
Гўзал, оҳанрабо тиловат, Қуръон.
Йўқсилларни йўқлаб, остона хатлаб,
Қалбларни эритгай саховат-эҳсон.
Бутун олам бўйлаб Қиёмат қадар
Исломга ёғилгай шарофат-ла шон
Ер узра бундайин қонунни жорий
Қилолмас бирор бир салтанат-султон
Бунча фазилатни жамул жам этган
Рамазон ойидир, фақат Рамазон!
Podcast: Play in new window | Download
26.03.2022
Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар
Фазоилул-Қуръон китоби
Ўнинчи қисм Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
20.03.2022
23-бобнинг 3-қисми
- 185 ҳадис шарҳи
- Илмига амал қилмайдиганларга, бидъат, ҳаром ва макруҳ ишларни қилаётган инсонларга қандай муносабатда бўлишимиз лозим
- Мўмин киши зоҳирида одамларга табассум қилиб, яхши муомалада бўлиб юрса ҳам, шариатга зид ишларга ачиниб, ичида дини учун қайғуриб, олий мақсадлар йўлида қайнаб яшайди… Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
19.03.2022
Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар
Фазоилул-Қуръон китоби
Тўққизинчи қисм Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
06.03.2022
23-бобнинг 2-қисми
- 184 ҳадис шарҳи
- Мункар – ҳаром ишларни тўхтатиш тартиб-қоидалари ва босқичлари
- Подшоҳларга (президентларга) насиҳат қилиш, таклиф киритиш одоблари
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
04.03.2022
Бугун (4-март 2022 йил жумъа) шаъбон ойининг биринчи куни. Бу ойда мўмин-мусулмонлар яқинлашиб қолган улуғ рамазон ойига тайёргарлик кўришни бошлайдилар.
Шаъбон ойида қуйидаги учта ибодатга яна ҳам кўпроқ амал қилиш тавсия этилади:
1. Шаъбон ойи рўзаси
Кимнинг зиммасида ўтган йиллардаги рамазон рўзаларидан ёки бошқа вожиб рўзалардан қарзлари бўлса рамазон ойи келиб қолишидан аввал тезроқ адо этиши – ана шу рўзаларни тутиб бериши лозим Давоми»