Муносабат
ОХИРГИ ИККИ КЕЧА 29-рамазон ва 30-рамазон кечалари фазилати
Бир неча лаҳзалардан сўнг устимизга ташриф буюрадиган кеча 29-рамазон Қадр кечаси бўлишига умид қилинадиган энг улуғ кечалардан биридир.
Саҳиҳул-Бухорийдаги 2023-ҳадисни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси хабарини етказиш учун олдимизга чиқдилар. Шу пайт мусулмонлардан икки киши бир-бирлари билан (бир масала устида) талашиб тортишиб қолишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сизларга Қадр кечаси хабарини айтмоқчи бўлиб чиққандим, фалончи ва фалончи бир-бири билан тортишиб қолишди (ва мени Қадр кечаси хабаридан чалғитишди), бас у (Қадр кечаси хабари) кўтарилиб кетди (ёдимдан кўтарилиб кетишига бир-бирлари билан тортишганлар сабабчи бўлиб қолишди). Майли, шуниси ҳам балки сизлар учун яхшилик бўлар (Қадр кечасига етиш учун кўпроқ ибодат қилиб, кўпроқ ажру савобларни тўплаб оларсизлар). Бас, уни (Қадр кечасини) тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар».
Давоми»
«Қадр кечасини йигирма еттинчи кечадан қидиринглар»
Бугун 2023 милодий йил 17-апрел душанба шом намози вақти киришидан бошлаб то 18-апрел сешанба бомдод намози вақти киргунча 1444 ҳижрий сана 27 рамазон кечаси – Қадр кечаси бўлади деб умид қиламиз. Давоми»
Рамазоннинг охирги 10 кунлигидаги 3 хислат
• Биринчи хислат:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўн кунликда кечалари ухламасдан жуда кўп тоатларни, ҳар турли ибодатларни бажариб чиқардилар, оила аъзоларини ҳам ибодатга уйғотардилар. Давоми»
1444 ҳижрий сана, 2023 милодий йилг 23-март пайшанба муборак рамазон ойининг биринчи куни бўлади
1444 ҳижрий сана шаъбон ойининг 29-куни Қуёш ботган лаҳзаларда самода янги ҳилол кўринмагани учун 2023 милодий йил 22-март чоршанба шаъбон ойининг 30-куни деб ҳисобланди.
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси 21-март кечқурун эълон қилган расмий қарорида ҳам самода янги ҳилол кўринмагани туфайли чоршанба шаъбон ойининг 30-куни деб ҳисобланиши айтилди.
Шундай қилиб, рамазон ойининг биринчи куни 2023 йил 23-март пайшанба куни бўлади иншоаллоҳ.. Давоми»
«Навбатдаги зилзила олдида аввалгилари ҳолва бўлиб қолар экан…» дейишдан олдин…
«Навбатдаги зилзила олдида аввалгилари ҳолва бўлиб қолар экан…» дейишдан олдин эътиқодимизни ҳам амалларимизни ҳам ислоҳ қилиб олайлик
Зилзиладан сабоқлар давоми
Келажакда нималар бўлишини, қайсидир воқеа қачон, қаерда, қандай, қай даражада рўй беришини ёки умуман рўй бермаслигини Ягона Аллоҳнинг Ўзидан бошқа ҳеч ким аниқ билмайди. Давоми»