Муносабат


Қори ака тилга олган Тоҳиржон Тоҳир Йўлдош эмас

17.03.2012

2012 йилнинг 26 феврал куни «Замондош» интернет телевидениеси таниқли мухолифатчи Жаҳонгир Муҳаммад билан «Обидхон қори Назаровга нима бўлди?!» мавзусида суҳбат уюштирди. (http://www.youtube.com/watch?v=fw5x9x3JA8E). Суҳбатда ҳурматли Жаҳонгир Муҳаммад устозимиз Обидхон қори Назаров ҳақларида бир қатор илиқ сўзларни айтдилар. Бунинг учун биз у кишига миннатдорчилик билдирамиз.

Шу билан бирга «Ислом Овози» сайти таҳририяти суҳбатда йўл қўйилган бир англашилмовчиликка тузатиш киритишни лозим деб топди. Гап шундаки, суҳбат чоғида Жаҳонгир Муҳаммад ўзларининг «Исломий баҳслар» китобларидан ўрин олган бир савол-жавоб хусусида гапирдилар. Айтилишича, Давоми»

Аллоҳга яқинроқ бўлайлик!

08.03.2012

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳга яқинроқ бўлайлик!

(Таҳририятга келаётган кўплаб мактубларга жавоб ўрнида)

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Устозимиз Обидхон қори акага қарши суиқасд содир этилганига ҳам 15 кун бўлди. Таҳририятга ушбу мудҳиш ҳодисага муносабат билдириб ёзилган хатлар келишда давом этмоқда.

Аввалроқ баён қилганимиздек, барча мактубларнинг муаллифлари Аллоҳдан қори аканинг тез кунда шифо топиб, яна дин хизматига қайтишларини сўрамоқдалар ва у кишининг аҳли-оилаларига сабр-тоқат тиламоқдалар. Хат эгаларининг аксари бу жиноятни содир этган, уни буюриб ташкиллаштирган кимсаларни қаттиқ дуоибад қилаяптилар. Давоми»

Мурожаат

26.02.2012

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум, азиз биродарлар. Мен, Довудхон Обидхон ўғли, ушбу мурожаатим билан шуни билдираманки, отамиз Обидхон Собитхон ўғиллари ўзларига қарши уюштирилган суиқасд натижасида олган жиддий жароҳатлари туфайли ҳозирда шифохонада даволаняптилар. Шифокорлар уларнинг аҳволларини оғир бўлса-да, барқарор дея баҳолашяпти.

Давоми»

Таҳририят билдириши

25.02.2012

بسم الله الرحمن الرحيم

Таҳририят билдириши

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Устозимиз Обидхон қори акага қарши 22 феврал куни содир этилган ҳужум муносабати билан таҳририятга кўплаб хатлар келишда давом этмоқда.

Давоми»

“Ислом овози” таҳририятидан

23.02.2012

بسم الله الرحمن الرحيم

«Ислом овози» таҳририятидан

Кеча, 22 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 12:30лар атрофида устозимиз Обидхон қори акага номаълум шахслар томонидан суиқасд уюштирилди. Бу ҳодиса қори ака яшайдиган  бинонинг кириш йўлагида, у киши пешин намозига чиқиб кетаётган вақтларида содир этилган.

Давоми»

Ҳижоб ва таваккул (ибратли мактублар туркумидан)

26.08.2010

Қуйида «Ислом Овози» саҳифасига ҳижоб масаласи ҳақида келган мактублардан айримлари билан танишасиз:

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Аллоҳ қилаётган хизматларингизга беҳисоб ажру савоблар ато қилсин.

(Сизларга мактуб йўллаган бир) биродаримиз Ўзбекистонга бориб келишидаги қийинчиликларни ёзибдилар. Жумладан ҳижоб масаласида. Давоми»